Нидерландиянинг Маастрихт шаҳридаги Муқаддас Пётр ва Павел черковида машҳур француз мушкетёри дъАртанянга тегишли бўлиши мумкин бўлган скелет топилди.
Маълумотларга кўра, скелет черков пол қисми чўкиб кетганидан сўнг, қароргоҳ яқинидан аниқланган. Қазиш ишлари давомида инсон суяклари билан бирга француз тангаси ҳам топилган, бу эса дафн маросими юқори мартабали шахсга тегишли бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Тарихий манбаларга кўра, дъАртанян 1673 йилда Маастрихт қамалида ҳалок бўлган ва шу ҳудудда дафн этилган бўлиши эҳтимол қилинади. Ҳозирда олимлар жағ суякларидан олинган ДНК намуналарини лабораторияда текширмоқда.
Тадқиқотчилар натижалар дъАртанян шахсига тегишли бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти, бироқ якуний хулоса ДНК таҳлилидан сўнг эълон қилинади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!