Ғафур Ғулом метро бекатида содир бўлган ҳодисада аёл киши эҳтиётсизлик сабаб релсга тушиб кетган.
Маълум қилинишича, бекатга кириб келаётган поезд машинисти вазиятни тезда пайқаб, ҳаракат таркибини зудлик билан тўхтатган ва барча хавфсизлик чораларига риоя қилинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро жиддий тан жароҳати олмаган. У тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан кўрик учун олиб кетилган.
Ҳодиса метро ҳаракати жадвалига таъсир кўрсатмаган, ҳозирда поездлар белгиланган тартибда қатновни давом эттирмоқда.
Тошкент метрополитени йўловчилардан хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишни сўрамоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!