Тошкент шаҳрида Учтепа тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими катта инспектори 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Маълумотларга кўра, у фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатиш ва жавобгарликка тортиш масаласини “ҳал қилиб бериш” эвазига пул талаб қилган.
Терговга қадар ўтказилган текширувда ушбу ҳолат бўйича аввалроқ жиноий иш қўзғатиш рад этилгани ҳам аниқланган.
Ҳозирда инспекторга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!