Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан жорий йилнинг 28 сентябрь кунидан Фарғона водийси ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларини темир йўл транспорти билан узвий боғлаш, ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча 651/652-сонли “Андижон – Хива – Андижон” йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди.
Шунингдек, 2022 йилнинг 29 сентябридан бошлаб ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Андижондан ҳаракатланаётган “Андижон – Бухоро” йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилди.
Йўловчи поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
651/652-сонли “Андижон – Хива – Андижон” йўловчи поезди 2022 йилнинг 28 сентябр ҳафтанинг чоршанба кунидан бошлаб Андижондан, 2022 йилнинг 29 сентябр ҳафтанинг пайшанба кунидан бошлаб Хивадан жўнайди.
391/392-сонли “Андижон – Урганч – Андижон” йўловчи поезди ҳаракати 2022 йил 29 сентябрдан ҳафтанинг пайшанба куни Андижондан ва ҳафтанинг жума кунидан бошлаб Урганч бекатидан ҳаракатланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!