Андижон вилоятининг Андижон тумани “Қоратут” маҳалласида 21 ёшли аёл юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этган.
Воқеа шу йилнинг 2-феврал куни соат 15:30 да содир бўлган. Унда “Қоратут” маҳалласи ҳудудида аёл йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган вақтида уни юк машинаси уриб кетган.
“Қайрилаётган вақтимда аёл кишининг бақирган овозини эшитиб қолдим. Тўхтаб қарасам шу ҳолат вужудга келибди. Дарҳол уни тез тиббий ёрдамга олиб бордим” – дейди юк машинаси ҳайдовчиси.
Аёл шошилинч равишда чап оёқ болдир қисми ва бош суягининг ёпиқ синиши тан жароҳати билан шифохонага олиб борилган. Бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!