Андижон вилоятида таркибида гиёҳванд воситалари, психотроп моддалар бўлган, кучли таъсир қилувчи препаратларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон шаҳрида таркибида гиёҳванд воситалари, психотроп моддалар бўлган, кучли таъсир қилувчи препаратларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш мақсадида тезкор профилактик тадбирлар ўтказилган. Ушбу тадбир давомида Андижон вилояти, Олтинкўл туманида рўйхатда туриб, Андижон шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган аёл У.Х. ҳамда Хўжаобод туманида рўйхатда туриб, Андижон шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган Р.Ш.лар, Андижон шаҳар Шимолий кичик даҳа ҳудудида жойлашган савдо дўкони олдида ўзини шубҳали тутиб турганлиги сабабли тўхтатилган.
Шундан сўнг, 2 нафар холислар иштирокида ёнлари кўздан кечирилганида, фуқаро Р.Ш.нинг қўлида бўлган қора рангли полиетилен пакетга жойланган 200 дона “Tropikamid” номли ва 40 дона конвалютада жами 560 дона “Regapen” номли дори воситалари борлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!