Бугун 24 апрель куни Аргентинада мамлакат президенти Хавер Майлининг таълим соҳасини ислоҳ қилишига қарши университет талабалари ва ўқитувчиларининг оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда 24 “Известия” хабар берди.
Қайд этилишича, Буэнос-Айресдаги Плаза де Мая майдонида 800 нафар аргентиналик митинг ўтказган ва бутун мамлакат бўйлаб бир миллиондан ортиқ намойишчилар йиғилган.
Намойишчилар университетлар ривожланиши учун харажатларни қисқартиришга қарши ва мамлакат ҳукуматидан таълимни бепул қолдиришни талаб қилмоқда. Бундан ташқари, намойишчиларнинг фикрича, давлат университетларининг кўпайиши, фан ва технологияга сармоя киритилиши ҳисобига мамлакатдаги барча муаммолар ҳал бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!