Daily Sabah хабарига кўра, АҚШ Давлат департаменти 31 июль куни Фаластин ҳукумати ва Фаластин Озодлик ташкилотининг айрим расмийларига виза чекловини жорий этган.
Санкцияга учраган расмийларнинг исмлари очиқланмаган бўлса-да, улар тинчлик музокараларига тўсқинлик қилаётганликда ва терроризмни қўллаб-қувватлаётганликда айбланган.
Фаластин ҳукумати ва Озодлик ташкилоти фаластинликларнинг расмий вакиллари бўлиб, узоқ вақтдан бери халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларни ушбу давлатни тан олишга ундаб келади. Давлат департаменти баёнотида айтилишича, бу чоралар миллий хавфсизлик манфаатлари доирасида амалга оширилмоқда.
“Фаластин расмийлари халқаро судларга мурожаат қилиш орқали урушни халқаро даражага олиб чиқиб, терроризмни давом эттирмоқда”, – дейилади баёнотда.
Фаластин томони ушбу виза чекловини кескин танқид қилган. Хусусан, Озодлик ташкилоти ижроия қўмитаси аъзоси Вассел Абу Юсуф АҚШни Исроил уюштираётган геноцидга ҳамкорлик қилишда айбламоқда. Унга кўра, санкциялар Исроил босқинини ва Фаластин халқига қарши урушни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Мазкур қарор Канада, Франция ва Британиянинг Фаластин давлатини тан олиш бўйича баёнотларидан сўнг эълон қилинган. Халқаро ҳамжамият Ғазода очарчилик ва гуманитар инқироз кучайгани фонида АҚШнинг бу қарорини турлича қабул қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!