Неапол (Флорида) чеккасидаги учта уй мажмуаси ва тахминан 3,6 гектар майдон эгалари турар жойни 295 миллион долларга сотувга қўйди. Агар мажмуа айнан шу нархда сотиб олинса, у АҚШдаги қиммат уйга айланади, деб ёзади The Wall Street Journal.
Кўчмас мулк бўйича мутахасисларнинг таъкидлашича, уй нархининг баландлиги унинг Мексика кўрфази қирғоғида жойлашганлиги ва кенг ҳудудни ўз ичига олгани билан изоҳланади. Бундан ташқари, турар жой мажмуасида яхталар учун шахсий кўрфаз ҳам мавжуд.
Бироқ, охир-оқибат уй бироз арзонроқ нархда сотилиши таҳмин қилинмоқда. Сўнгги йилларда камида иккита уй - Лос-Анжелес ҳудудидаги Саса Энсантада вилласи ва Нью-Йоркдаги пентҳаус 250 миллион долларга сотувга қўйилди. Айни дамда уларнинг нархи 195 миллион долларга тушиб кетган. Ҳозирги рекорд келишув 2019 йилда 240 миллион долларга сотилган худди ўша “миллиардерлар кўчаси”даги пентҳаус ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!