«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета Габриел Жезус трансферидан мамнун.
Эслатиб ўтиш мумкин, Лондон клуби бразилиялик ҳужумчини «Манчестер Сити»дан 45 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олди.
«Клуб бундай мақомга эга футболчини қўлга киритиш борасида катта ишларни амалга оширди.
Мен уни жуда яхши биламан, ҳаммамиз уни яхши биламиз, чунки у Премьер- лигада ўйнаб, муваффақиятга эришган.
Биз бу позиция учун номзодни жуда узоқ вақт қидирдик ва ҳаммамиз шартнома имзолашни жуда хоҳлаган футболчини қўлга кирита олдик, шунинг учун мен хурсандман.
Габриел Жесус қувноқ йигит. Тўғри муносабат ва иштиёққа эга ажойиб профессионал.
Буларнинг барчасини машғулот майдонига кирган биринчи кунидаёқ кўрасиз.
Унда гол уриш, машқ қилиш, ривожланиш истаги бор. У ғалаба қозонишга одатланган.
Ўйлайманки, у клубда бошқача стандарт ўрнатади», — деди испаниялик мутахассис.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!