$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

"Аёллар, ҳаёт, озодлик!": Эрондаги норозилик намойишлари авж олмоқда

22:52 / 24.09.2022

Эрондаги норозилик намойишлари кундан кунга авж олиб бормоқда. Аёллар 22 ёшли талаба қиз – Маҳса Аминининг ўлими ортидан норозилик рамзи сифатида рўмолларини ечиб, сочларини кесишяпти. Намойишлар "Аёллар, ҳаёт, озодлик!" шиори остида ўтказилмоқда. Эрон ҳукумати норозилик намойишларини бостириш учун мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида интернетга кириш имкониятини чеклаб қўйди. Ғарб мамлакатлари талаба қизнинг ўлими учун Эрон ҳукуматини кескин қоралади, АҚШ Молия вазирлиги эса қизнинг ўлимига алоқадор деб ҳисобланган ҳарбийларга қарши санкциялар киритди.

Сўнгги 5 кун ичида Эроннинг бир қанча шаҳарларида норозилик намойишларида иштирок этган 30 дан ортиқ фуқаро ҳалок бўлган.

Маҳса Амини ўтган ҳафта Теҳронда ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинган. Бунга унинг сочларни ҳижоб ёки рўмол, қўл ва оёқларни кенг кийим билан ўрашни талаб қилувчи қонунни бузганлик айблови сабаб бўлган. Қиз ҳибсга олинганидан кейин орадан 3 кун ўтиб вафот этган. Ўлим сабаби сифатида «юрак» етишмовчилиги қайд этилган, марҳуманинг қариндошлари эса унинг юраги билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо бўлмаганини таъкидлашган. Қизнинг ўлимига унинг полиция ходимлари томонидан калтаклангани сабаб бўлган дея тахмин қилинмоқда.

Норозилик намойишлари тўлқини Эроннинг 100 дан ортиқ шаҳарлари ва 30 дан ошиқ вилоятига тарқалди. Акция иштирокчилари полиция ва ҳукумат биноларига ўт қўймоқдалар. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эса намойишчиларга қарши курашда кўз ёш оқизувчи воситалардан фойдаланишяпти, оломонга қарата ўқ узиш ҳолатлари ҳам кузатилган. Норозилик намойишларини бостиришга уриниш вақтида 5 нафардан ортиқ полиция ходими ҳалок бўлган.

БМТ Эрон ҳукуматини тинч намойишлар ўтказишга рухсат бериш ва Маҳса Аминининг ўлими юзасидан холис тергов жараёнини бошлашга чақирди. Эрон разведка вазирлиги эса норозилик намойишларида иштирок этиш қонунга қарши чиқиш эканлиги ва барча намойишчиларни жавобгарлик кутиб турганини таъкидлади.

 


Жаҳон


														
														Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Мамлакат президенти Садир Жапаров 5–6 йил ичида ўқувчиларни қоғоз китоблар ўрнига планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаёт…
09:53 / 07.11.2026

														
														Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026

														
														Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

У ярим йил давомида эвакуация қилинишини кутган – оғир жароҳатлари туфайли ўз оёқларини кесиб ташлашига тўғри келган.
17:17 / 25.10.2026

														
														Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

2026 йил 14 октябрь куни Саудия Арабистонининг Макка минтақасида масжид ичида номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган ик…
17:31 / 20.10.2026

														
														Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Украинанинг “Ukrainian News” ахборот агентлиги сешанба куни хабар беришича, мамлакат ичидаги узоқ муддатли электр узилишлари…
17:20 / 20.10.2026

														
														Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Ҳукумат, шунингдек, платформаларга дастлабки босқичданоқ болалар хавфсизлигини ҳисобга олиш мажбуриятини юкламоқчи.
08:37 / 19.10.2026

														
														Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Аввалроқ, АҚШ раҳбари Захарияни Оқ Уй матбуот котиби этиб тайинлаган эди.
16:19 / 17.10.2026

														
														Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча чекловлар билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.
17:20 / 10.10.2026

														
														Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Юрист, Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналнинг собиқ раиси, 2008-2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комисса…
16:30 / 09.10.2026

														
														АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

Пентагон маълум қилишича, АҚШ армияси 2009 йилда Форт-Худ ҳарбий базасида 13 нафар ҳарбийни отиб ўлдирган шахсга нисбатан ам…
11:19 / 09.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!