Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича Странжа – 2023 мусобақасининг учинчи кунги жанглари якунланди.
22 февраль кунги баҳсларда ҳозирга қадар 9 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. Жанглардан бирида ўзбекистонлик боксчилар ўзаро тўқнаш келиб қолди. -75 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонликлар тўқнашувида Аълохон Абдуллаев Абдулазиз Абдупаттаевни мағлуб этди.
Супер оғир вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Жалолов ушбу босқичда АҚШ вакили Жошуа Эдвардсга қарши жанг қилди. Осон бўлмаган жангда Баҳодир 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!