$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
27° Кечаси 17°

“Бахти Ташкентский” 15 суткага қамалди

09:32 / 06.12.2023

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди Тошкент шаҳар ИИББ биносида Қудратуллаев Бахтиёр Запаровичга доир ишни кўриб чиқди.

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Қудратуллаев Бахтиёр Запарович МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ИИО ходимини қонуний талабини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилди ва суд ҳукми билан 15 суткага қамалди.

Маълум бўлишича, Қудратуллаев Бахтиёр Запарович 2023 йил 28 ноябрь куни соат 21:45 атрофида Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Коҳинур кўчасидаги уйнинг йўлагида ва ҳовлисида бўла туриб, жамоат жойида ИИО ходимларига нисбатан бақир-чақир қилиб, фуқароларнинг тинчлигини ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузиб, ИИО ходимларининг ИИБ биносига бориб шахсига аниқлик киритиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаган.

Ҳуқуқбузар Б.Қудратуллаев суд мажлисида ҳуқуқбузарликни тан олмай, ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик содир этмаганлигини, уйида бўлганида уни уйидан олиб кетишганлигини билдириб, суддан ишни одилона кўриб чиқишни сўраган.

Суд ҳукмига кўра, Қудратуллаев Бахтиёр Запарович МЖтКнинг 183-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 194-моддаси 1-қисмида (майда безорилик) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилган ва унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 3 декабрь куни "Бахти Ташкентский" номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) 276-моддаси 2-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган эди.


Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев: “Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз”

Шавкат Мирзиёев: “Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз”

Президент раислигида тиббиёт соҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
15:11 / 07.05.2025
Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Шавкат Мирзиёев Россияга боради

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар…
18:22 / 07.05.2025
Жанубий Кореянинг T’way Air компанияси Сеулдан Тошкентга парвозларни амалга оширади

Жанубий Кореянинг T’way Air компанияси Сеулдан Тошкентга парвозларни амалга оширади

Uzbekistan Airports маълумотларига кўра, биринчи рейс жорий йилнинг 23 майига режалаштирилган.
19:39 / 07.05.2025
Болалар саратонига қарши курашиш бўйича беш йиллик дастур қабул қилинади

Болалар саратонига қарши курашиш бўйича беш йиллик дастур қабул қилинади

Ўзбекистонда болалардаги онко-гематологик касалликларнинг ярмидан кўпи сўнгги босқичларда аниқланмоқда.
16:10 / 07.05.2025
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни  ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади

Путин, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон раҳбарлари, Грузия ва Молдова халқларини ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.
21:08 / 08.05.2025
9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
21:16 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Фридрих Мерсга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Фридрих Мерсга табрик йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Фридрих Мерсни ушбу лаво…
20:08 / 07.05.2025
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказил…
18:59 / 08.05.2025
Илҳом Алиев  9 май куни Москвада бўлиб ўтувчи байрамга боришдан бош тортди

Илҳом Алиев  9 май куни Москвада бўлиб ўтувчи байрамга боришдан бош тортди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун Москвага боришдан бош тортди. Бу ҳақда Россия федера…
21:57 / 07.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

Бу ҳақда, Президент матбуот хизмати эълон қилди.
19:51 / 08.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!