Ижтимоий тармоқларда “Шоликорда куппа-кундузи тўк уриб юрибди” мазмунидаги видео тарқалди. Ҳолат Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси, Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими, Тошкент вилояти Экология бошқармаси Бекобод туман бўлими ва Тошкент вилояти Бекобод тумани ИИБ бўлими билан ҳамкорликда ўрганилди.
Ўрганиш давомида Бекобод тумани “Янгиҳаёт” МФЙ ҳудудида фуқаролар М.У. ҳамда А.С. томонидан “Шоликор” зовурида ноқонуний ов қуроли, яъни электр қармоқдан фойдаланган ҳолда 1 дона “Кумуш товон балиғи” ноқонуний овланганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат содир этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунининг 3, 27-моддалари, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 34, 35-моддалари, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 49-моддаси талаблари бузилган.
Ҳуқуқбузарлик оқибатида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар миқдори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 80-сон қарорига асосан, 8 миллион 240 минг сўмни ташкил этди. Ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!