Россия президенти Владимир Путин келаси ҳафтада Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради. Бу ҳақида 26 июнь куни "Россия 1" телеканалидаги дастурда эълон қилинди.
Маълум бўлишича, дастлаб Владимир Путин Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан катта музокаралар ўтказиш учун Душанбега боради. Учрашув давомида суҳбат ва тушлик режалаштирилган. Шундан сўнг, Россия Федерацияси Президенти Каспий саммитида иштирок этиш учун Туркманистонга учиб кетади.
Бу Россия раҳбарининг Украинага қарши ҳарбий операция бошланганидан бери илк хорижий сафари бўлади.
Маълумот учун, Путин 15-16 сентябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келиши маълум бўлган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!