$
11973.44 UZS
9.17
₽
144.53 UZS
0.04
€
13282.14 UZS
-41.27
31° Кечаси 18°

Биринчи президент қатнашган видео экстремистик материал саналмоқда

18:32 / 22.03.2024

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракати террорчилик ташкилоти раҳбари Тоҳир Йўлдош ўртасидаги суҳбат акс этган видео судга оид диншунослик экспертизасининг 2023 йил 17 октябрдаги экспертизаси хулосасига кўра, экстремистик ва конституциявий тузумга тажовуз қилишни ифодаловчи материаллар қаторига киритилди. Бу ҳақда “Езгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

“Мен иловада келтираётган видеолавҳа 1991 йили Наманганда президент Ислом Каримовнинг ташрифи муносабати билан олинган. Кейинчалик АҚШнинг Афғонистондаги аксилтеррор кучлари томонидан йўқ қилинган террорчи Тоҳир Йўлдошнинг президент билан мунозараси видеода акс этади”, деган у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Қайд этилишича, орадан 33 йил вақт ўтишига қарамай, бугун мазкур видеони кимгадир юборган шахс конституциявий тузумга тажовуз қилган ҳисобланади.

Мисол учун, айни пайтда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани "Чирчиқ" маҳалласи Шодон кўчасида яшовчи фуқаро С.Ш. шу видео ҳаволасини отасига улашгани учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддаси (Конституциявий тузумга тажовуз қилиш) билан айбланмоқда.
“Сурренттиме” нашри томонидан эълон қилинган С.Ш.нинг айблов хулосасида келтирилишича, гумонланувчи ўтган йилнинг сентябрь ойида отасига Каримов ва Тоҳир Йўлдош иштирокидаги видеони жўнатгани учун қўлга олинган. Суд-теологик экспертизаси ҳам ушбу видеони “екстремистик” хусусиятга эга деб топган.

Айни пайтда 1991 йилда Наманганда содир бўлган воқеа видеоси бундан ўн йил аввал YouTube платформасига жойланган бўлиб, ҳозиргача омма эътиборида. Уни деярли етти миллион киши томоша қилишга ҳам улгурган.

1991 йил 9 декабрда содир бўлган воқеаларда террорчилик гуруҳи вакиллари Ислом Каримов олдига бир қанча талабларни қўйган, биринчи президент эса уларни кўриб чиқишини айтган.

Экспертларнинг фикрича, 2009 йилда ўлдирилган Тоҳир Йўлдошни 2016 йилда Олий суд экстремистлар рўйхатига киритган. Шу боис ҳам унинг нутқи ёки сурати туширилган ҳар қандай материаллар амалдаги давлат тузумига тажовуз сифатида баҳоланади.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Ўзбекистон Биринчи хоними COP31 доирасида мамлакатимиз миллий павильонига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними COP31 доирасида мамлакатимиз миллий павильонига ташриф буюрди

Павильон меъморий концепциясига “Uzumzor – ўтмиш мероси, бугунги ечим, келажак учун илҳом” ғояси асос қилиб олинган.
08:51 / 12.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026
Намангандаги боғчада 5 ёшли қиз зўрлангани бўйича суд иши 18 ноябрь куни ёпиқ тарзда бўлиб ўтади

Намангандаги боғчада 5 ёшли қиз зўрлангани бўйича суд иши 18 ноябрь куни ёпиқ тарзда бўлиб ўтади

Суднинг ажримига асосан, мазкур жиноят иши 18 ноябрь куни кўриб чиқиш учун тайинланган бўлиб, жабрланувчи вояга етмаганлиги …
11:02 / 11.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди. Ҳолат юзасидан жиноя…
15:14 / 10.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!