$
12739.95 UZS
7.39
139.14 UZS
-0.23
14191.03 UZS
9.5
28° Кечаси 16°

Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди

20:53 / 18.04.2022

11-17 апрель кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 трлн 584,5 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,1 фоизга камдир. Бу ҳақда Биржа ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 599,8 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 131,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Шунингдек, биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 12 720 тонна шакар қўйилди ва унинг барча ҳажми cотилди. Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 286,4 минг сўмдан 9 087,7 минг сўмгача, яъни 2,1 фоизга пасайган.

Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 2 152 тонна пахта ёғи сотилди. Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 17 227,2 минг сўмдан 15 337,2 минг сўмгача, яъни 11 фоизга пасайганини таъкидлаш лозим.


Бу ҳам қизиқ

Газ қувури портлаши оқибатида юзага келган ёнғин ҳали ҳам ўчмаган

Газ қувури портлаши оқибатида юзага келган ёнғин ҳали ҳам ўчмаган

16 сентябрь куни АҚШнинг Техас штатидаги Ла Порт шаҳрида газ қувури портлаши оқибатида ёнғин юзага келган. Ҳозиргача мазкур …
17:23 / 19.09.2024
Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Ўзбекистонга келади

Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги хабар берди.
15:37 / 18.09.2024
Қирғизистонда порахўр амалдорларнинг яқин қариндошларига давлат лавозимларида ишлаш тақиқланади

Қирғизистонда порахўр амалдорларнинг яқин қариндошларига давлат лавозимларида ишлаш тақиқланади

Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев маълум қилди.
14:52 / 19.09.2024
Сиам эгизаклари операцияда муваффақиятли ажратиб олинди

Сиам эгизаклари операцияда муваффақиятли ажратиб олинди

Покистонлик Минал ва Мирха исмли эгизакларнинг бош қисми қўшилиб кетган эди.
17:57 / 18.09.2024
Хитой ширкати Олимпия шаҳарчасини кўнгилочар масканга айлантиришни таклиф қилди

Хитой ширкати Олимпия шаҳарчасини кўнгилочар масканга айлантиришни таклиф қилди

Мазкур учрашувда Вазир Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, ширкат бош директори Сун Бодонг иштирок этган.
17:33 / 18.09.2024
Ўзбекистон Исроил қўшинлари Фаластиндан чиқиб кетишини хоҳлайдими?

Ўзбекистон Исроил қўшинлари Фаластиндан чиқиб кетишини хоҳлайдими?

БМТ Бош ассамблеяси Исроилдан Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларидан кучларини олиб чиқишни талаб қилувчи резолюцияни қабул…
10:25 / 19.09.2024
Магнийнинг фойдаси нимада?

Магнийнинг фойдаси нимада?

Магний хлорофилл таркибига кириб, фотосинтез жараёнида иштирок этади.
12:54 / 19.09.2024
Сурхондарёда автоҳалокат оқибатида 19 ёшли уч синфдош вафот этди

Сурхондарёда автоҳалокат оқибатида 19 ёшли уч синфдош вафот этди

Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берган.
13:16 / 18.09.2024
Ливандаги портлашга АҚШнинг алоқаси борми?

Ливандаги портлашга АҚШнинг алоқаси борми?

Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби генерал-майор Патрик Райдер маълум қилди.
13:08 / 19.09.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!