$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
31° Кечаси 18°

"Биз барча заифаларни ўзимизнинг қарамоғимиздагилар билан тенг кўрайлик" — Ҳомиджон домла Ишматбеков

12:36 / 07.02.2023

Сўнгги пайтларда кўп кузатилаётган аёл-қизларга нисбатан зўравонлик аслида оғир гуноҳдир. Бу ҳақда
Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков фикр билдирди.

“Жамиятимизда эркаклар куч-қудрат эгаси эканини қайсидир даражада суистеъмол қилиб, ҳузурларидаги заифаларга нисбатан мана шундай тазйиқ ўтказаётган ҳолатлар учраб турибди. Агар биз буни вақтида муолажа қилмасак, аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқи нақадар юксак эканини, динимиз уларга иззат-икром кўрсатиш нақадар савобли иш эканини баён қилмасак, аксинча, уларга зиён етказиш эртага қиёматда зулмат бўлишлигини айтмас эканмиз, шу ишларга қўл ураётган кишилар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам жуда кўп азоб ва офатларга мубтало бўлади”, — дейди домла.


Унинг қайд этишича, аёллар, ким бўлишидан қатъи назар, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш зарур. Ҳар бир аёл эъзозланиши, асраб-авайланиши керак.

“Динимиз аёлларга бўлган ҳурмати, у ким бўлишидан қатъи назар, онаси бўлса, бош устига, жуфти ҳалоли бўлса, уни эъзозлаши, меҳр бериши унинг вазифаси, шу сабабли уни никоҳига олган. Опа-сингиллари бўлса, бу унинг жигарлари, силайи-раҳм шуни тақозо қилади. Яқин қариндошлари бўлса, уларга ҳурмат-эътибори, аммо бошқа бегона бўлса ҳам, у мўмина-муслима бўлса, диндошлик ҳақи бор, ғайридин бўлса, инсонлик, заифалик ҳақи бор.

Биз ҳозир ўз қарамоғимиздагиларнинг азият чекаётганини кўряпмиз, эшитяпмиз, ўқияпмиз. Бу бедодлик, бунинг ортидан эртага бошқа кулфатлар келиши мумкин. Бир инсондан содир бўлган гуноҳ туфайли жамиятда қанча-қанча яхшиликлар бўлмай қўяди. Биз билмаган жойда бир заифа озор чекаётгандир. Ана шу туфайли биз яхшиликлардан маҳрум бўлмайлик. Биз барча заифаларни ўзимизнинг қарамоғимиздагилар билан тенг кўрайлик”, — дея таъкидлайди Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков.


Бу ҳам қизиқ

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
10:08 / 09.05.2025
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ойда 2,9 фоизга ўсди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ойда 2,9 фоизга ўсди

Ўзбекистон марказий банки маълумотларига кўра, май ойи бошида республиканинг олтин-валюта захиралари 49,2 миллиард доллардан…
18:47 / 09.05.2025
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди

Жорий йил 1 май ҳолатига кўра, республика олтин-валюта захиралари қиймати 49 млрд 255 млн долларга етди. Бу тарихий рекорд к…
10:47 / 10.05.2025
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказил…
18:59 / 08.05.2025
Трамп АҚШ Фаластинни тан олишини эълон қилиши мумкин

Трамп АҚШ Фаластинни тан олишини эълон қилиши мумкин

Қарор Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган саммитда эълон қилиниши кутилмоқда.
15:40 / 10.05.2025
Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Ёш болага зўравонлик қилган эркак сарлавҳали видеолар тарқалган. Бу эса ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлм…
21:37 / 10.05.2025
9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

9 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
21:16 / 08.05.2025
Афғонистонда шахмат тақиқланди

Афғонистонда шахмат тақиқланди

“Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
12:31 / 11.05.2025
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” 12–14 май кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
09:26 / 11.05.2025
Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда “заправка”даги ёнғин сабаб икки киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 2 фуқаро ҳалок бўлган.
09:34 / 09.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!