$
12354.65 UZS
48.85
153.93 UZS
1.37
14384.52 UZS
-4.65
38° Кечаси 21°

Бош прокуратура иш жойида вафот этган ходими учун қарийб 1 млрд сўм компенсация тўлайдиган бўлди

13:51 / 29.03.2022

2021 йилнинг 26 апрелида Бош прокуратура биносида – иш жойида 33 ёшида вафот этган собиқ ходим Самир Раҳмоновнинг отаси Аъзамжон Рахмонов Бош прокуратурани судга берган эди.

Даъвогар А.Рахмоновнинг судга жавобгар Бош прокуратурага нисбатан боқувчисини вафоти муносабати билан нафақа пулини ундириш ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво аризасини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, суд қарори эълон қилинди.

Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, суднинг 2022 йил 10 мартдаги ажрими билан даъвогар А.Рахманов вафот этганлиги сабабли унинг жавобгарга нисбатан нафақа пулини ундириш ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво аризаси иш юритувидан тугатилган.

Суднинг ташаббуси билан даъвогар томонидан мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида жалб қилинган Н. Рахманова судга жавобгар Бош прокуратурага нисбатан турмуш ўртоғининг иш жойида вафоти муносабати билан вояга етмаган фарзандлари ва ўзи учун нафақа, суғурта товони ва маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан қайта мурожаат қилган.

Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2022 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан Н.Рахманованинг жавобгар Бош прокуратурага нисбатан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган.

Жавобгардан Н. Рахманованинг фойдасига 951 275 952 сўм миқдорида бир йўла тўланадиган нафақа пули ва 20 000 000 сўм миқдорида маънавий зарар ундирилиши ҳамда давлат фойдасига 76 642 076 сўм давлат божи тўланиши белгиланди.

Қоидага кўра, ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.

Апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция инстанция судининг ажрими қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация шикояти (протести) берилиш мумкин.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, ҳал қилув қарори устидан кассация тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин эмас.


Бу ҳам қизиқ

Жанубий Кореяга ишга юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

Жанубий Кореяга ишга юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

У фуқаролардан 41 минг АҚШ доллари олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
17:06 / 26.08.2025
Россияда одамнинг миллатини аниқлайдиган ўзига хос камералар ишга тушди

Россияда одамнинг миллатини аниқлайдиган ўзига хос камералар ишга тушди

Илк синов Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилди
12:06 / 26.08.2025
Саудия Арабистонидаги депортация марказида сақланаётган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Саудия Арабистонидаги депортация марказида сақланаётган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Ушбу жараён Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган “Ватанга қайтариш” инсонпарварлик акцияси ҳамда Ўзбекистонни…
19:01 / 26.08.2025
Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Шу билан Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Самарқандга сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келган.
17:47 / 26.08.2025
“CAFA Nations Cup-2025” мусобақасининг қайси стадионларда ўтиши аниқ

“CAFA Nations Cup-2025” мусобақасининг қайси стадионларда ўтиши аниқ

Асосий баҳслар Олимпия шаҳарчасидаги янги стадионда ўтказилади
21:48 / 25.08.2025
Россияда 2026 йилдан мигрантлар учун рус тили имтиҳони фақат компьютерда олинади

Россияда 2026 йилдан мигрантлар учун рус тили имтиҳони фақат компьютерда олинади

Хабарга кўра, Россия Федерал тест маркази томонидан имтиҳонларни ўтказиш жараёнини тўлиқ автоматлаштирувчи “ЭкзаМ” дастурий …
22:43 / 26.08.2025
Харковнинг Изюм шаҳрида портлаш содир бўлди

Харковнинг Изюм шаҳрида портлаш содир бўлди

Маълумотларга кўра, сешанба куни Харков вилоятининг Изюм шаҳрида ҳаво ҳужуми сигнали остида учта портлаш содир бўлган.
11:41 / 26.08.2025
Миграция агентлиги фуқароларни Жанубий Кореяга пул эвазига ишга жўнатилаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди

Миграция агентлиги фуқароларни Жанубий Кореяга пул эвазига ишга жўнатилаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг айрим ходимлари пул эвазига Корея Республикасига и…
21:48 / 26.08.2025
Мўйноқдаги кондан отилиб чиққан газ жиловланди

Мўйноқдаги кондан отилиб чиққан газ жиловланди

“Мураккаб шароитдаги қудуқни ёпиш ишларида кўрсатган ғайрат ва шижоати, оловли майдондаги ўта оғир ва машаққатли меҳнати учу…
19:54 / 26.08.2025
Эндиликда футбол ўйинларига чипталар фақат онлайн сотувга чиқарилади

Эндиликда футбол ўйинларига чипталар фақат онлайн сотувга чиқарилади

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди
22:44 / 25.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!