“Мамлакатимиз Бош консулхонаси, Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси ва “Uzbekistan Airways” АЖ ҳамкорлигида Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги “Аш-Шумаисий” депортация марказида бўлиб турган З.Ш. ва унинг фарзандлари юртимизга қайтарилди”, – деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Бош консулхона ходимлари Саудия Арабистонидаги “Аш-Шумаисий” депортация маркази директори Абдулатиф ас-Самалий билан ушбу оилани Ўзбекистонга юбориш бўйича бир неча бор музокара ўтказган. Музокаралар натижасида уларнинг Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилган.
Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси, Бош консулхона ва “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан З.Ш. ва унинг фарзандларига Ўзбекистон зиёратчилари учун ажратилган “Жидда-Тошкент” йўналишидаги чартер рейсига авиабилет сотиб олиб берилган. Мазкур оила 24 август куни Ўзбекистонга етиб келган.
Ушбу жараён Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган “Ватанга қайтариш” инсонпарварлик акцияси ҳамда Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консулхонаси томонидан амалга оширилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!