$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Бугун қайси давлат раҳбарлари ташрифи кутилмоқда?

11:00 / 14.09.2022

Бугун, 14 сентябрь куни Самарқандга БМТ Бош котиби ўринбосари, Эрон ва Қирғизистон президентлари ҳамда Хитой Халқ Республикаси Раиси ташриф буюради. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинган.

“Хусусан, ҳозиргина илк меҳмонимиз – Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух Самарқандга етиб келди. Шунингдек, айни дақиқаларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Розмари Ди Карлонинг ташрифи кутилмоқда”, – деди президент матбуот котиби.

Шунингдек, бугун Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг расмий ташрифи кутилмоқда.

“У Самарқандга тушдан сўнг етиб келади, олий даражадаги музокаралар бугуннинг ўзида бўлиб ўтади. Учрашув якунида савдо, кооперация, инновациялар, транспорт, энергетика, туризм ва бошқа йўналишларда ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган”, – деди Шерзод Асадов.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳам Самарқандга етиб келади.

Қолган барча меҳмонлар ташрифи эртага, 15 сентябрь куни кутилмоқда.

“Бу куни кўплаб икки томонлама музокаралар режалаштирилган. Кечга яқин ШҲТ саммитининг норасмий тадбирлари бошланади. Асосий тадбир эса 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида янги туризм марказидаги “Конгресс-хол”да бўлиб ўтади”, – дея қўшимча қилган президент матбуот котиби.

Асадовнинг фикрича, Самарқанд саммити дозларб минтақавий ва глобал мавзуларга бой кун тартибига эга бўлиши, унинг якунлари бўйича ШҲТ доирасида кўп томонлама ҳамкорликни янада кучайтириш имконини берувчи муҳим, қолаверса, тарихий аҳамият касб этувчи қарорлар ва ҳужжатлар бўлиши кутилмокда. Саммит ШҲТ ўзаро боғлиқликдаги дунёда очиқ ва кенг ҳамкорликни илгари сурувчи, давлатлар ўртасида дўстона, ўзаро тенг ҳуқуқли ва манфаатли серқирра алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилаётган нуфузли ташкилот эканлигини тасдиқлайди.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!