$
12620.01 UZS
-42
135.74 UZS
-1.91
13522.34 UZS
-71.59
22° Кечаси 12°

Бугун штрих-коднинг туғилган куни

09:48 / 03.04.2024

1973 йилнинг 3 апрелида “IBM” компанияси ўзининг энг кенг тарқалган чизиқли штрих-код белгиларидан бири бўлган UPC ишланмасини расман тақдим этди. Шу кундан буён ушбу сана – штрих-коднинг туғилган куни сифатида эсланади. АҚШлик Норман Вудланд ва Бернард Силверлар унинг кашфиётчилари ҳисобланади.
ХХ асрнинг энг илғор ва фойдали ихтироларидан бири бўлган штрих-код – товарларни ҳисобга олиш ва тарқатиш жараёнини автоматлаштиришни бошлаб берган. Бу эса савдо мажмуаларида мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилади ва тезлаштирди.
Бугунги кунда штрих-код ҳар қандай дўкон ва чакана савдо объектининг кундалик амалиётидир, чунки штрих-коднинг асосий мақсади маҳсулотни ёки унинг бирон бир хусусиятларини (қадоқлаш, церийа рақами ва бошқалар) аниқлаш. Бу ҳам мутахассислар, ҳам истеъмолчилар учун ҳар бир маҳсулот ҳақида керакли маълумотлар берадиган ўзига хос калит бўлиб, уни маҳсулотларга қўллаш барча ишлаб чиқарувчилар учун мажбурий талаб. Бунгача барча товарларнинг нархи кассага қўлда киритилган эди, шу боис штрих-кодлардан фойдаланиш кўплаб одамларнинг, биринчи навбатда, савдо соҳаси ходимлари ишини осонлаштирди.
Аммо шуни ҳам айтиш керакки, штрих-код ва уни ўқиш учун сканерлар ихтиро қилинишидан анча олдин, маҳсулотни сотиш ва ҳисобга олиш жараёнини яхшилайдиган шу каби қулай воситани яратишга уринишлар бўлган. Дастлаб перфокарталар илгари сурилган, бироқ улар анча ноқулай – ўқиш ускуналари улкан ўлчамдаги машиналар, боз устига жуда қиммат эди.
Штрих-кодни яратиш бўйича дастлабки ишланмалар 1948 йилда АҚШнинг Филаделфия шаҳридаги Дрексел технология институти аспиранти Бернард Силвер томонидан амалга оширилган. У маҳаллий озиқ-овқат компанияси эгаси тўғридан-тўғри супермаркет кассаларидан автоматик равишда маълумот тўплаш бўйича тадқиқот ўтказишни сўраган суҳбатга беихтиёр гувоҳ бўлиб қолади. Шу сабаб бўлиб ёш аспирант улрабинафша нурда порлаб турадиган сиёҳ билан қўлланиладиган ноёб товар белгиларини ишлаб чиқиш ғоясини илгари суради. Бироқ ишлаб чиқилган биринчи намуна ишончсиз ва жуда қиммат эди. Силвер тадқиқотларини давом эттиради. Бир неча ойлик изланишлардан сўнг, у дўсти Норман Жозеф Вудленд билан бирга ўша даврда машҳур бўлган иккита кодлаш технологияси (кинофилмлар ва Морзе алифбоси учун овозли треклар) элементларига асосланган чизиқли штрих-код вариантини ишлаб чиқди. Ва бу иккинчи уриниш янги кодни намойиш қилиш прототопига айланди – пастга қараб чўзилган нуқта ва чизиқлар оқ бўшлиқлар билан ажратилган қора кенг, тор чизиқлар кетма-кетлиги кўринишидаги нақшга ўхшарди. Фильмларни овозлаштириш усули штрих-кодни ўқиш жараёнининг асосини ташкил этди.
1949 йили дўстлар ўз ихтиросини патентлашди. Икки йилдан сўнг Вудленд ИБМда ишлаш учун таклиф олди ва у ерда улар ушбу кодни ўқий оладиган қурилмани лойиҳалашни бошлашди. Бу қурилма бир неча ойлик машаққатли меҳнатдан сўнг пайдо бўлди ва гарчи у замонавий сканерларга нисбатан улкан ҳажмга эга бўлса-да, ҳақли равишда сканернинг прототипи – босма белгиларни электрон тарзда ўқийдиган қурилма деб ҳисобланади. Бироқ бу технологияни саноат миқёсида фақат 1960 йилларнинг охирида, лазерлар ва компьютерларнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши билан қўллаш мумкин бўлди.
1974 йил 26 июнда штрих кодли биринчи маҳсулот – бир қути сақич бўлиб, ушбу сақичнинг пакетларидан бири Смицон Америка тарихи музейида сақланади.
Маълумот ўрнида, 1999 йил 21 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларга штрихли кодлашни жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарордан кўзланган мақсад Ўзбекистон товарларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро маҳсулот рақамлаш тизими доирасида товар ишлаб чиқарувчисини аниқлашдан иборат эди.


Лайфстайл


														
														Исроил қамоқхонасидаги фаластинлик ёзувчи олий мукофотни қўлга киритди

Исроил қамоқхонасидаги фаластинлик ёзувчи олий мукофотни қўлга киритди

Ҳибсга олинганида у Ан-Нажа университетининг журналистика факультети талабаси эди.
16:34 / 29.04.2024

														
														Ботир Қодиров ва Жўраевларнинг суд ишига шубҳа билдирилмоқда

Ботир Қодиров ва Жўраевларнинг суд ишига шубҳа билдирилмоқда

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати бу ҳақида баёнот берди.
16:29 / 29.04.2024

														
														Юрак учун 8 қоида

Юрак учун 8 қоида

Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш учун ҳар йили профилактик тиббий кўриклардан ўтиб туриш лозим!
11:24 / 29.04.2024

														
														Танқидларни енгиб ўтган машҳурлар

Танқидларни енгиб ўтган машҳурлар

Сизга улар ҳақида биласизми?
10:12 / 29.04.2024

														
														Мирзо Улуғбекнинг кўриниши ҳақидаги тахминлар

Мирзо Улуғбекнинг кўриниши ҳақидаги тахминлар

У ўз хулосасини АҚШ олимлари кашф этган янгича илмий услубга асослангани билан изоҳлайди.
09:56 / 29.04.2024

														
														Биринчи марта 60 ёшли аёл гўзаллик танловида ғолиб бўлди

Биринчи марта 60 ёшли аёл гўзаллик танловида ғолиб бўлди

Ҳамда кейинги босқичга кўтарилди.
14:56 / 28.04.2024

														
														Сунъий олмослар нима учун яратилмоқда?

Сунъий олмослар нима учун яратилмоқда?

У турли хил саноат жараёнларида ишлатилади.
14:54 / 28.04.2024

														
														Алишер Файз ҳақида қизиқарли фактлар

Алишер Файз ҳақида қизиқарли фактлар

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз ҳақида қизиқарли фактларни тақдим этамиз.
14:48 / 28.04.2024

														
														Ҳозир ҳам узоқ умр кўриш мумкинми?

Ҳозир ҳам узоқ умр кўриш мумкинми?

110 ёшли эркак ўз тавсияларини берди.
11:12 / 28.04.2024

														
														“Титаник”даги жасаддан топилган соат аукционда сотилди

“Титаник”даги жасаддан топилган соат аукционда сотилди

Қайд этилишича, бу “Титаник” эсдалик буюмлари сотувидан тушган энг катта суммадир.
09:59 / 28.04.2024

Бу ҳам қизиқ

29 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

29 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 29 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради…
18:00 / 28.04.2024
Юрак учун 8 қоида

Юрак учун 8 қоида

Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш учун ҳар йили профилактик тиббий кўриклардан ўтиб туриш лозим!
11:24 / 29.04.2024
Пластик идишларни утилизация қилмайдиган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

Пластик идишларни утилизация қилмайдиган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

Ҳисобот муаллифларига кўра, жорий йилда дунёда 220 миллион тонна янги чиқиндилар ҳосил бўлади.
12:28 / 30.04.2024
Колумбияда вертолёт қулаши оқибатида 9 аскар ҳалок бўлди

Колумбияда вертолёт қулаши оқибатида 9 аскар ҳалок бўлди

Вертолётнинг қулаши сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
12:36 / 30.04.2024
Қўқонда 11-синф ўқувчиси одам уриб юборди

Қўқонда 11-синф ўқувчиси одам уриб юборди

Қўқон шаҳрида 11-синф ўқувчиси машина бошқариб одам уриб юборганлиги ҳақидаги хабар ва унда келтирилган ҳолатлар юзасидан Фа…
09:38 / 29.04.2024
Биринчи марта 60 ёшли аёл гўзаллик танловида ғолиб бўлди

Биринчи марта 60 ёшли аёл гўзаллик танловида ғолиб бўлди

Ҳамда кейинги босқичга кўтарилди.
14:56 / 28.04.2024
"Бу эл-юртимизнинг неча йиллик буюк орзуси эди" – Шавкат Мирзиёев

"Бу эл-юртимизнинг неча йиллик буюк орзуси эди" – Шавкат Мирзиёев

Президент футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига табрик йўллади.
09:27 / 30.04.2024
Андижонда янги цемент заводи ишга туширилди

Андижонда янги цемент заводи ишга туширилди

Завод учун жами 74 гектар ер майдони ажратилган.
14:50 / 29.04.2024
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қанча?

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қанча?

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 миллион сўмдан ошди.
12:29 / 29.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!