$
12023.61 UZS
9.24
₽
145.54 UZS
-0.65
€
13236.79 UZS
-43.89
31° Кечаси 18°

Бухорода 35 ёшли аёл суратларини монтаж қилиб, уни шарманда қилмоқчи бўлган кибертовламачи ушланди

10:35 / 20.09.2023

Маълумотларга кўра, 35 ёшли аёлнинг фотосуратларига махсус дастур ёрдамида қайта ишлов бериб, тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилган кибертовламачи қўлга олинган.

Бухоро вилояти Когон туманида яшовчи 35 ёшли (аёл) К.З. ариза билан мурожаат қилиб, Telegram мессенжерида “!!!??” номли профил эгаси К.З.нинг турли фотосуратлари ва беҳаё тасвирларини интернет ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.

Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилояти, Когон туманида яшовчи 19 ёшли талаба Т.Б. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Т.Б. K.З.гa Телеграм мессенжерида “!!!??” профили орқали ёзиб, пул ишлаш мақсадида К.З.нинг профилидаги расмларига махсус дастур ёрдамида қайта ишлов бериб, яланғоч ҳолдаги беҳаё тасвирлари борлигини айтиб, уларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб шарманда қилиш билан уни қўрқитган. Фотосуратларни тарқатиб юбормаслик эвазига ундан 200 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

Гумонланувчи Т.Б. “ХХХ” номли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси яқинидаги бекат олдида К.З.дан 2.500.000 сўм пулларни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.Б.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Фотосуратларни ижтимоий тармоқларга тарқатмаслик эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилган – Киберхавфсизлик хизмати

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда маҳалла раиси 900 доллар олаётганида ушланди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида маҳалла раиси тадбиркорга туман тасарруфидаги бинодан жой ажратиб бериш ва шартнома расмийлаш…
09:30 / 17.11.2026
Нидерландияда қамоқхоналарда жой тугади: маҳбуслар муддатидан олдин озод қилинади

Нидерландияда қамоқхоналарда жой етишмаслиги сабабли айрим маҳбусларни муддатидан олдин озод қилиш тартиби жорий этилмоқда. …
10:05 / 17.11.2026
Сурхондарёда 20 сотих давлат ерини 500 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида давлат захирасидаги 20 сотих яйлов ерини 500 миллион сўмга сотишни ваъда қилган фуқаро…
10:16 / 17.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026
Путин, Трамп ва Си Сзинпин уч томонлама учрашув кун тартибини келиша олмади — ФТ

Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари Владимир Путин, Доналд Трамп ва Си Сзинпиннинг 19-ноябрь куни Хитойнинг Шенчжен шаҳрида ўтка…
13:59 / 16.11.2026
Тошкентда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Nexia-3 автомобилининг дарахтга урилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ…
10:35 / 17.11.2026
18 ёшли футболчи бошига тўп тегиши оқибатида вафот этди

Аргентиналик 18 ёшли футболчи Абел Нунес ёшлар ўртасидаги футбол учрашувида бошига тўп тегиши оқибатида олган мия жароҳати с…
10:10 / 17.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Ўзбекистонда радарлар фаолияти устидан назорат кучайтирилди

Ўзбекистонда ўрнатилган фото ва видео қайд этиш қурилмалари ҳамда радарлар фаолияти текширилмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги …
09:57 / 16.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!