$
12044.72 UZS
-11.18
₽
145.46 UZS
1.3
€
13525.02 UZS
-47.51
31° Кечаси 18°

Бухоро Қон қуйиш маркази ходимларига жиноят иши қўзғатилди

10:31 / 09.01.2024

Маълумотларга кўра, Бухоро вилояти Қон қуйиш маркази масъул ходимлари томонидан донор қонларнинг лаборатория текширув натижалари ўрганилмай туриб, беморларга қуйилгани аниқланган.

Таъкидланишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ишонч рақамига келиб тушган мурожаат юзасидан Бухоро вилоят Қон қуйиш марказида юқумли касалликларнинг тарқалишига шарт-шароит яратиб бераётган шахсларни аниқлаш бўйича тезкор тадбир олиб борилган. Унга кўра, марказнинг масъул шахслари кўрсатмаси асосида донор қонларга нисбатан ўтказилган лаборатор текширув натижалари ўрганилмасдан беморларга қуйилаётгани маълум бўлган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирининг 16.12.2013 йилдаги 423-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисида”ги Низомда донорларнинг қони лаборатор текширувдан кейин ўтказилиши белгиланган. Унга кўра, Донорнинг қонида ОИВ/ОИТС, “В” ва “С” гепатитлари ёки бошқа гемотрансмиссив инсфекциялар элементлари аниқланганда, қон йўқ қилиниши ва донорликдан четлаштирилиши лозим.

Бироқ соҳа мутахассисларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда марказда “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Қонун талаблари қўпол равишда бузилгани аниқланган.

Ҳолатга кўра, донор Н.Ж.нинг қони ўтказилган лаборатор таҳлил натижалари кутилмасдан бемор Б.Ҳ.га қуйилган. Тезкор тадбир давомида эса, қон қуйиш марказида ўтказилган бирламчи лаборатор текширувда донор Н.Ж.да заҳм (сифилис) касаллиги борлиги аниқланган ва бу судга оид биология экспертизасининг хулосаси билан ҳам тасдиқланган бўлган. Афсуски, Н.Ж.нинг донорлик қони муассасада юритилган “Қон компонентлари ва препаратларининг берилишини ҳисобга олиш” журналида қайд қилинмагани аниқланган.

“Бундан ташқари, текшириш давомида плазмоферез ва тромбомасса учун қон топширган 306 нафар донорлар ўрганилганда, 186 нафарига қоннинг шаклли элементлари (тромбасит, лейкоцит, базофил) ўзларига қайтиб қуйилиш лозим бўлса-да, бу қонлар қуйилмаган ва хусусий клиникаларга сотиб юборилгани аниқланган”, – дейди масъул ходим.

Айни пайтда Бухоро вилояти прокуратураси томонидан вилоят Қон қуйиш маркази ходимлари ва бошқа шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси, 1-қисми (Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда вилоят ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027-йилги Рамазон ойи 8-февралда бошланишини прогноз қилди. Бу ҳақда…
15:31 / 19.10.2026
Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Аввалроқ, АҚШ раҳбари Захарияни Оқ Уй матбуот котиби этиб тайинлаган эди.
16:19 / 17.10.2026
20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:26 / 20.10.2026
Тошкентда 17 ёшли курерни ҳақоратлаган шахсга маъмурий баённома тузилди

Тошкентда 17 ёшли курерни ҳақоратлаган шахсга маъмурий баённома тузилди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ресторан ходими 17 ёшли курер билан жанжаллашиб, уни ҳақорат қилгани ва таҳдид қилгани юз…
09:50 / 19.10.2026
Россияда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 31 кг қўзиқориндан сезий-137 аниқланди

Россияда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 31 кг қўзиқориндан сезий-137 аниқланди

Россиянинг Домодедово аэропортида Ўзбекистонга учиб кетаётган 32 ёшли йўловчининг юкидан таркибида радиоактив модда бўлган 3…
09:24 / 20.10.2026
Қизил китобга киритилган қўнғир айиқни овлаганларга жиноят иши қўзғатилди

Қизил китобга киритилган қўнғир айиқни овлаганларга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида Қизил китобга киритилган бир дона Тян-Шан қўнғир айиғи ва уч дона ёввойи тўнғизни о…
09:57 / 18.10.2026
Ўзбекистонда 2,8 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

Ўзбекистонда 2,8 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

2026-йил 1-октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 2 млн 841 минг 475 нафар фуқаро “Кредитга тақиқ” хизматидан фойдаланган. Бу ҳ…
09:28 / 20.10.2026
“Рус Тайсони”, Денис  Бойцов вафот этди

“Рус Тайсони”, Денис Бойцов вафот этди

Рус боксчиси Денис Бойцов, “Russian Tyson” лақаби билан танилган боксчи 40 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Орёл вилояти жисмоний…
14:13 / 17.10.2026
Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллион кишидан ошди

Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллион кишидан ошди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2026-йил 1-октябрь ҳолатига 39 миллион 535 минг 225 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Миллий с…
09:41 / 19.10.2026
Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун бот ишга тушди

Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун бот ишга тушди

Энди Янги Тошкент учун лойиҳангизни тез ва осон таклиф қилишингиз мумкин.
12:44 / 17.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!