$
11838.92 UZS
-64.23
₽
147.05 UZS
0.3
€
13248.94 UZS
-80.21
31° Кечаси 18°

Бухородаги “Талипоч қалъа дарвозаси”нинг бир қисми қулаб тушди

15:18 / 13.03.2022

Бухоро шаҳридаги “Талипоч қалъа дарвозаси” чап томонидаги қалъа деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 11 март куни кечки пайт ҳафта давомидаги муттасил ёғингарчилик оқибатида Бухоро шаҳридаги “Талипоч қалъа дарвозаси” чап томонидаги қалъа деворининг бир қисми қулаб тушган. 12 март куни Бухоро вилоят ҳокимяти, Маданий мерос бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Бухоро минтақавий реставрация маркази, Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси масъул ходимлари ва бошқарманинг махсус эскспертларидан иборат Жамоатчилик Илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ҳодиса жойини ўрганган.

Ўрганиш натижасида, ўтган йиллар давомида XVI асрга тегишли 2003 йилда қайта тикланган “Талипоч қалъа дарвозаси” атрофидаги деворнинг чап қаноти ортидаги маданий қатламларнинг чўккани, қоплама деворларида ёриқлар пайдо бўлгани ҳамда март ойида кузатилган доимий ёғингарчилик деворнинг чўкиши ва қулаб тушишига олиб келгани аниқланган.

“Таъкадлаш лозим, Талипоч қалъа дарвозаси 2022 йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг манзилли рўйхатига киритилган.

Ҳозирда соҳа мутасаддилари ва мутахассислар томонидан мазкур обьектнинг атрофини ўраб олиш, мазкур ҳуддудда яшовчи фуқаролар ва объектга ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилди. Шунингдек, Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси ва экспертлар томонидан объектнинг техник ҳолати ўрганилиб ва уни тезкорлик билан қайта тиклаш чораларини кўриш бўйича муҳокамалар олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, маданий мерос объектида 2003 йилда реставрация ишлари амалга оширилган бўлсада, унда шошма-шошарликка йўл қўйилгани, таъмирлаш ишлари малакали усталар томонидан олиб борилмагани ўз таъсирини кўрсатган. Эндиликда бу каби камчиликларни олдини олиш мақсадида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан маданий мерос обьектларини реставрация ишларини пухта ўйланган режа асосида, малакали мутахассислар иштирокида амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда давлат тили талабларига зид 4,5 мингга яқин ёзув аниқланди

Ўзбекистонда давлат тили талабларига зид 4,5 мингга яқин ёзув аниқланди

Ўзбекистонда 2026 йил давомида реклама ва ташқи ёзувларнинг давлат тили талабларига мувофиқлиги бўйича ўтказилган мониторинг…
13:37 / 21.10.2026
Зироат Мирзиёева Самарқанддаги саммитда нутқ сўзлади

Зироат Мирзиёева Самарқанддаги саммитда нутқ сўзлади

Самарқандда “Болалар фаровонлигига инвестиция: Келажак авлодлар барқарор ва адолатли тараққиёти сари йўл” Жаҳон саммити доир…
09:09 / 22.10.2026
Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Labo ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Isuzu …
15:55 / 21.10.2026
Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Ашхободда ташкил этилган “ОНА. Она табиат” кўргазмаси менда жуда илиқ таассурот қолдирди.
09:19 / 22.10.2026
Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Жорий куз-қиш мавсумида мамлакатимизда табиий газ тармоқларига уланмаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз …
09:39 / 24.10.2026
30 октябрь куни В “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади

30 октябрь куни В “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади

19-23 октябрь кунлари В “Заковат-Гамбит” турнирининг ҳудудий саралаш ўйинлари бўлиб ўтди. Бу йил мусобақада иштирок этиш учу…
14:14 / 24.10.2026
22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026
Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Франциялик журналист, “Georama” нашриёти асосчиси ва директори Диде Лабуш “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловн…
10:18 / 22.10.2026
Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўзи ишлаб чиқарган кийимни совға қилди

Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўзи ишлаб чиқарган кийимни совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги 54 миллион долларлик “Sulton Tex Group” тўқимачилик фабрикаси фаолияти билан…
15:58 / 21.10.2026
Ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади

Ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолад…
15:06 / 21.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!