$
11838.92 UZS
-64.23
₽
147.05 UZS
0.3
€
13248.94 UZS
-80.21
31° Кечаси 18°

Чет эл фуқароларига Ўзбекистондан кўчмас мулк сотиб олиш имконияти яратилади

13:12 / 09.04.2022

Президентнинг тегишли фармони билан 2022 йил 1 майдан рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда  яшаш гувоҳномасини талаб қилмаган ҳолда, янги барпо этилаётган қуйидаги кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилади:

– Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 150 минг АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 180 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари;

– бошқа ҳудудларда – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 70 минг АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 85 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари.

Бунда, мазкур кўчмас мулк объектларини сотиб олиш хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда доимий рўйхатдан ўтиш ва яшаш гувоҳномасини олиш учун асос бўлмайди.

Хорижий мамлакатлар фуқароларига кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш учун талаб этиладиган кўчмас мулк қиймати миқдори Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 400 минг АҚШ долларидан 300 минг АҚШ доллари эквивалентигача камайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, илгари хорижий фуқаролар яшаш гувоҳномаси ҳуқуқи олиши учун Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида – 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда, Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида – 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда ва Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида – 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда берилар эди.


Бу ҳам қизиқ

Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал нафақат ширинлиги, балки фойдали хусусиятлари билан ҳам қадрланади. Унинг таркибида антиоксидантлар, табиий қандлар ва …
08:29 / 23.10.2026
Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Мукофот 2019 йилда таъсис этилган. У аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида аниқ натижалар берган алоҳида етакчилик ва …
10:57 / 22.10.2026
FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиладиган FIFA U-20 Жаҳон чемпионати 17 сентябрдан 9 октябргача давом этади. Бу ҳа…
23:44 / 22.10.2026
Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон 22 октябрь куни Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери ёниб кетгани ёки шикастланганини маълум қилди. Ҳодисаларга Эрон томо…
23:59 / 22.10.2026
60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

Наманган вилоятида жойлашган қадимий Ахсикент шаҳри 1620 йилда кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган. Қадимда Фарғона водийс…
10:54 / 23.10.2026
Узоқ давом этган семизлик мия саломатлигига зарар етказиши мумкин — олимлар

Узоқ давом этган семизлик мия саломатлигига зарар етказиши мумкин — олимлар

Луизиана штати университети олимлари узоқ йиллар давом этган семизлик ўрта ёшда мия ҳолатининг ёмонлашуви билан боғлиқ бўлиш…
09:20 / 25.10.2026
Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Ўзбекистонда фуқаролар айрим хизматлардан фойдаланишда ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини тақдим этмасдан, уларнинг электрон шакл…
23:52 / 22.10.2026
Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Labo ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Isuzu …
15:55 / 21.10.2026
Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 19–21 октябрь кунлари ўтказилган рейдларда ноқонуний муомалада бўлган 3 мингдан ортиқ газ баллони ва уларда сақ…
23:49 / 22.10.2026
Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

ЖССТнинг мазкур нуфузли мукофоти Биринчи хоним бошчилигида болалар саломатлигини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган иш…
12:32 / 23.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!