“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, 27 декабрь, шанба куни фақат Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
Якшанба куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Ҳаво ҳарорати шанба куни 7-12 даража илиққача, якшанба куни 10-13 даража илиққача кўтарилади. Ҳарорат кечалари 2 даража совуқ-3 даража илиқ атрофида бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳарорат 4-6 даража илиқ бўлади. Шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади. Якшанба куни куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!