Бухоро вилояти газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўтказилган рейдлар вақтида қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Хусусан, Бухоро туманидаги “Гулшанобод” МФЙда жойлашган “Д.Ж.2.” оилавий корхонасига қарашли умумий овқатланиш масканида хатлов ўтказилганда, истеъмолчи таъминот ташкилоти билан шартнома расмийлаштирмасдан ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб олган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлди.
Ҳолат бўйича далолатнома тузилди ва дастлабки ҳисоб-китобларга кўра келтирилган зарар 1 миллиард 160 миллион сўмни ташкил қилган.
Яна бир ҳолат вилоятнинг Шофиркон туманида қайд этилди. “Мингчинор” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Х.Б. ўз хонадонидаги иссиқхонани қиздириш мақсадида ҳисоблагичдан ташқари тармоқ тортиб, “зангори ёқилғи”дан ўғринча фойдаланиб келаётгани аниқланган. Ҳолат бўйича 135 миллион 360 минг сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Барча ҳолатларга тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда юборилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!