$
11772.95 UZS
-35.81
₽
141.14 UZS
-1.02
€
13224.55 UZS
-179.57
31° Кечаси 18°

Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси: иқтисодиётни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш

15:22 / 26.12.2025

Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиёти тезкор глобал ўзгаришлар ва рақобат босими остида барқарор ўсишни таъминлаш вазифаси олдида турибди. Шу боис мамлакатимизда саноат, IT ва молия соҳаларида технологик трансформацияни жадал ривожлантириш, меҳнат унумдорлиги ва энергия самарадорлигини ошириш, инвестиция ва инновацияларни фаол жалб қилишга қаратилган кенг кўламли дастурлар ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу комплекс чора-тадбирлар орқали 2026 йилда иқтисодиётда юқори ўсишни таъминлаш, капитал бозори ва рақамли стартаплар сектори ривожланиши, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ва мамлакатни глобал инвестициялар учун жозибадор ҳудудга айлантириш мақсад қилинмоқда.

Давлат Раҳбарининг навбатдаги Мурожаатномасида келгуси йили иқтисодиётда 6,6 фоиз ўсишни таъминлаб, ялпи ички маҳсулотни 167 миллиард долларга етказилиши мақсад қилинганлигини маълум қилди.

Агар меҳнат унумдорлиги, энергия самарадорлиги ва таннарх бўйича қаттиқ ишланса, бу кўрсаткични янада ошириш учун барча имкониятлар бор. Шу боис, саноатда “Унумдорлик ва самарадорликни икки карра ошириш” дастури бошланиши кўзда тутилмоқда.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан меҳнат унумдорлиги ва энергия самарадорлиги бўйича алоҳида лойиҳа амалга оширилади.

Ушбу лойиҳага халқаро молия институтларидан 200 миллион доллар кредит ва грант жалб қилиниб, саноат корхоналари учун хориждан юқори малакали технолог ва муҳандислар олиб келинади, бизнес жараёнлари рақамлаштирилади, энергия ва бошқа харажатларни қисқартириш бўйича аудитлар ўтказилади ҳамда илғор технологиялар трансфер қилинади. Бу борада “Тўртинчи саноат инқилоби маркази” ташкил қилинади.

Марказ негизида робототехника, интернет буюмлари, “ақлли фабрика” каби “Индустрия 4.0” ечимларини саноат корхоналарида жорий этиш учун “тартибга солиш механизми” яратилади.

Бунда, корхоналар янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилишдан олдин уларни синовдан ўтказиш имконига эга бўлади.

Аккредитация, метрология ва стандартлаштириш соҳаларидаги ислоҳотларимиз натижасида Ўзбекистон “Глобал сифат инфраструктураси” индексида сўнгги икки йилда 15 поғона юқорилаб, 52-ўринга кўтарилди (185 та давлат ичида).

Улар шундай маҳсулотни ўтган йилга нисбатан оширса, кўпайган маҳсулот ҳажми қийматининг 5 фоизи миқдорида субсидия берилади. Корхона мутахассисларининг илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишланмаларидан олган даромади солиқдан озод қилинади.

Ана шундай ислоҳотлар орқали келгуси беш йилда саноатда меҳнат унумдорлиги 30 минг долларга етказилади ва 1 минг долларлик қўшилган қиймат яратишга кетадиган энергия сарфи 1,5 баробар камайтирилади.

Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатнома давомида маълум қилишича, бу йил IT, fintex, сунъий интеллект каби йўналишлардаги маҳаллий стартапларга хориждан 270 миллион доллар инвестиция жалб қилинди.

Шунингдек, кейинги йилдан “Рақамли стартаплар” дастурини кенгайтириб, “стартап ғоясидан то экспортгача” кўмаклашадиган янги тизимни йўлга қўйилиши айтилди. Бунда, хусусий стартап марказларини ташкил этиш учун Ёшлар жамғармасидан беш йил муддатга 5 миллиард сўмгача фоизсиз ссуда берилиши таъминланади.

Олийгоҳларнинг ўзида қоладиган маблағларнинг 10 фоизи ҳам инкубация марказларини ривожлантиришга йўналтирилади. 

Бундан ташқари, Марказий банкда Fintex офиси ва Инновацион хаб ташкил этилиб, унга Сингапурдан мутахассислар жалб қилинади. Бу орқали йилига 15-20 та финтех стартапни ташқи бозорга олиб чиқиш, уларга жами 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш имконияти яратилади.

Умуман, венчур фондлар, стартаплар, финтех каби янги молиявий инструментлар бозорини ривожлантириш, бу соҳадаги барча иштирокчилар ҳуқуқларини қонун билан кафолатлаб қўйиш зарурлиги маълум қилинди.

Шу сабабли давлат Раҳбари Парламент Ҳукумат билан биргаликда “Муқобил инвестиция жамғармалари тўғрисида”ги қонунни 1 мартгача ишлаб чиқишини билдирди.

Мурожаатнома давомида давлат Раҳбари иқтисодиётда ўсишни таъминлаш ва саноатни модернизация қилиш мақсадида меҳнат унумдорлиги ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни йўлга қўйишини маълум қилди. IT, финтех ва сунъий интеллект соҳаларида стартаплар ва инкубация марказлари қўллаб-қувватланади, венчур фондлар ва молиявий инструментлар ривожлантирилади. Бундан мақсад – ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, рақамли ва инновацион технологияларни тарғиб қилиш ҳамда халқаро инвестицияларни жалб қилиш орқали саноат ва иқтисодиётни янги босқичга олиб чиқишдир.



														
														Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

5 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди…
12:17 / 05.10.2026

														
														Қаршида 97 нафар солиқ тўловчининг 122,6 млн сўми ўзлаштирилгани аниқланди

Қаршида 97 нафар солиқ тўловчининг 122,6 млн сўми ўзлаштирилгани аниқланди

Қарши шаҳрида 97 нафар солиқ тўловчидан солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олинган 122,6 миллион сўм маблағ уларнинг шах…
12:14 / 05.10.2026

														
														Google Геминиънинг айрим моделларига бепул киришни чеклайди

Google Геминиънинг айрим моделларига бепул киришни чеклайди

Google шахсий аккаунт фойдаланувчилари учун Gemini моделларидан фойдаланиш шартларини ўзгартирмоқда. 9 октябрдан бошлаб Goog…
12:07 / 05.10.2026

														
														Эрлинг Холанд соч турмаги тасвиридан фойдаланилгани учун авиакомпанияни судга берди

Эрлинг Холанд соч турмаги тасвиридан фойдаланилгани учун авиакомпанияни судга берди

«Манчестер Сити» ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд Norwegian Air Shuttle авиакомпаниясини судга берди. Даъво…
12:02 / 05.10.2026

														
														Францияда намойишлар сабаб 500 га яқин мактабда дарслар тўхтатилади

Францияда намойишлар сабаб 500 га яқин мактабда дарслар тўхтатилади

Францияда ўқувчилар намойишлари фонида 5 октябрь куни 400–500 та мактабда дарслар тўлиқ ёки қисман тўхтатилади. Бу ҳақда мам…
10:12 / 05.10.2026

														
														Боғчадан олий таълимгача ягона таълим тизими жорий этилади

Боғчадан олий таълимгача ягона таълим тизими жорий этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигини Таълим ва илм-фан вазирлиги сифати…
10:05 / 05.10.2026

														
														Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Якшанба куни пойтахтда ёмғир ёғиши олдидан қисқа муддатли чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Махсус комиссия шамол 14 метр/сонияг…
15:37 / 04.10.2026

														
														Flydubai капитанига ҳужум қилган иккинчи учувчи ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Flydubai капитанига ҳужум қилган иккинчи учувчи ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

30 сентябрь куни Дубайдан Тель-Авив учаётган Flydubai самолётида капитанига ҳужум қилиб, бошқарувни эгаллашга уринган иккинч…
12:30 / 04.10.2026

														
														Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди

Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимида амалга оширилаётган янги ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ҳақида маъ…
12:21 / 04.10.2026

														
														Вильнюс чиқинди инқирози: фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин

Вильнюс чиқинди инқирози: фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин

Литва пойтахти Вильнюс чиқиндиларни қайта ишлаш билан боғлиқ вазият кескинлашмоқда. Шаҳарда тўпланиб қолган чиқиндилар ҳажми…
12:19 / 04.10.2026

Бу ҳам қизиқ

«Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?» деган савол туғилиши табиий.

«Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?» деган савол туғилиши табиий.

Президентимизнинг икки вазирликни бирлаштиришдан кўзлаган асосий ғояси қуйидагилардан иборат:
09:35 / 04.10.2026
Google Геминиънинг айрим моделларига бепул киришни чеклайди

Google Геминиънинг айрим моделларига бепул киришни чеклайди

Google шахсий аккаунт фойдаланувчилари учун Gemini моделларидан фойдаланиш шартларини ўзгартирмоқда. 9 октябрдан бошлаб Goog…
12:07 / 05.10.2026
4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026
Боғчадан олий таълимгача ягона таълим тизими жорий этилади

Боғчадан олий таълимгача ягона таълим тизими жорий этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигини Таълим ва илм-фан вазирлиги сифати…
10:05 / 05.10.2026
Осиё ўйинлари якунланди.

Осиё ўйинлари якунланди.

Жорий йилги Осиё ўйинларида умумий ҳисобда Ўзбекистон атлетлари 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медалга сазовор бўл…
15:43 / 04.10.2026
Контент марказида «Буилдинг Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган тақдимот

Контент марказида «Буилдинг Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган тақдимот

«Буилдинг Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган CICA Media Forum доирасида Боку Конгресс марказида…
17:28 / 02.10.2026
Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Якшанба куни пойтахтда ёмғир ёғиши олдидан қисқа муддатли чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Махсус комиссия шамол 14 метр/сонияг…
15:37 / 04.10.2026
Халқаро қидирувдаги фуқаро Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирувдаги фуқаро Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда …
11:42 / 04.10.2026
Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Вабодан вафот этгани айтилган аёлнинг расмий ташхиси маълум қилинди

Россиянинг Иркутск вилоятида вабо юқтиргани гумон қилинган 27 ёшли аёл пневмониядан вафот этгани маълум қилинди. Роспотребна…
10:15 / 05.10.2026
Қуёш тизимининг ташқи сайёралари кутилганидан тезроқ парчаланиши мумкин

Қуёш тизимининг ташқи сайёралари кутилганидан тезроқ парчаланиши мумкин

Янги тадқиқотга кўра, Қуёш тизимининг ташқи сайёралари — Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептун — Қуёш оқ митти юлдузга айланганидан…
09:54 / 03.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!