$
12171.61 UZS
-24.39
149.80 UZS
-1.94
14117.85 UZS
-23.41
31° Кечаси 18°

Манзил колониядан қочиб, вояга етмаган қизни зўрлаган педофилга суд ҳукми ўқилди

14:46 / 25.12.2025

Шу йил октябрь ойида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган манзил колонияда жазосини ўтаётган 31 ёшли маҳкум қочиб, 3-синфда ўқийдиган қизни зўрлагани ҳақидаги хабар берилганди. Бугун, 25 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судида мазкур иш юзасидан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ (1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланган) М.Т. вояга етмаган (қиз бола, 2016 йилда туғилган) С.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Шунингдек, Жиноят кодексининг 34-моддаси (рецидив жиноят) 3-қисми “а” бандига асосан М. Т. ўта хавфли рецидивист деб топилди.

М.Т. тайинланган жазо муддатининг дастлабки 2 йилини турмада, жазонинг қолган муддатини махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланди. 

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг апелляция/кассация инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинди.

Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлагановнинг маълум қилишича, айбланувчи – 1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган М.Т. жорий йилнинг 16 октябрь куни қочиб кетган ва шу куни Оҳангарон туманида вояга етмаган қизга, уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган. У олдин ҳам, аниқроғи, суднинг 2018 йилдаги ҳукми билан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш)да назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилиб, 16 йилга озодликдан маҳрум этилган. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган, бироқ 2024 йилда жиноят ишлари бўйича Нишон тумани судининг ажрими билан маҳкум манзил колонияга ўтказилган.

Жорий йил октябрдаги ҳолат ортидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Марказий тергов ҳибсхонаси тартибот бўлими сафдори Ш.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 214-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 



														
														Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон 10 та қўшма лойиҳани бошлаб бердилар

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон 10 та қўшма лойиҳани бошлаб бердилар

Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Респу…
17:48 / 26.03.2026

														
														Бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади

Бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкент шаҳрида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда “Интернатионал Tashkent Marathon – 2026” тадбирлари ўтказилиши му…
17:18 / 26.03.2026

														
														2030 йилга келиб, ўзаро савдони 2 миллиард долларга етказиш имкониятлари кўриб чиқилди

2030 йилга келиб, ўзаро савдони 2 миллиард долларга етказиш имкониятлари кўриб чиқилди

26 март куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Э…
16:51 / 26.03.2026

														
														Тошкентда Tracker ҳайдовчиси қасддан одамларни уриб юборди

Тошкентда Tracker ҳайдовчиси қасддан одамларни уриб юборди

Маълум бўлишича, эркак хотини билан жанжаллашиб қолган ва унинг ёнидаги одамларни ҳам уриб юборган.
16:44 / 26.03.2026

														
														27 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

27 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, операциясини операциясини. Ҳарорат кечаси +13...+15 даража илиқ, кундузи +27...+29 д…
16:38 / 26.03.2026

														
														Тожикистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Тожикистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни тантанал…
15:26 / 26.03.2026

														
														Трамп Шавкат Мирзиёевни Тинчлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига таклиф этди

Трамп Шавкат Мирзиёевни Тинчлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига таклиф этди

Доналд Трамп давлатимиз раҳбарини Тинчлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига, шунингдек, Маямида ўтадиган G20 саммитига такли…
14:08 / 26.03.2026

														
														Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +32 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +32 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 27 март куни мамлакат ҳудудида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланади. Айрим жойларда шамол куча…
12:25 / 26.03.2026

														
														Ўзбекистонда гўшт нархи қимматлашди

Ўзбекистонда гўшт нархи қимматлашди

Ўзбекистонда гўшт нархи бир ойда 8 фоизгача қимматлашди.
10:59 / 26.03.2026

														
														Нефть-газ тармоғидаги ишлар кўриб чиқилди

Нефть-газ тармоғидаги ишлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёевга нефть-газ тармоғида қазиб чиқариш ҳажмини барқарорлаштириш ва янги захираларни ўзлаштириш бўйича…
09:13 / 26.03.2026

Бу ҳам қизиқ

АҚШ чекинмоқда

АҚШ чекинмоқда

Эроннинг қатъий огоҳлантиришидан сўнг Трамп энергетика инфратузилмаларига ҳужум қилиш режасидан воз кечди.
17:21 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтк…
17:28 / 23.03.2026
“Сирдарё” чегара пости орқали Қозоғистонга ўтиш тикланди

“Сирдарё” чегара пости орқали Қозоғистонга ўтиш тикланди

Эндиликда фуқаролар учун чегарадан ўтиш жараёнлари янада енгиллаштирилиб, қулай ва тезкор ҳаракатланиш имконияти яратилди.
15:18 / 24.03.2026
Картошка кўринишида ниқобланган 72 кг наркотик модда фош қилинди

Картошка кўринишида ниқобланган 72 кг наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
11:46 / 24.03.2026
Эрон Исроил ва АҚШ объектларига қарши ракета зарбаларининг 80-тўлқини эълон қилди

Эрон Исроил ва АҚШ объектларига қарши ракета зарбаларининг 80-тўлқини эълон қилди

Маълумотларга кўра, ҳужумлар нишонлари орасида Тел-Авив, Кирят Шмона ҳамда Форс кўрфазидаги тўртта АҚШ ҳарбий базаси ҳам бор.
13:05 / 25.03.2026
“Италия – Марказий Осиё (C5) + Озарбайжон” бизнес- форумининг якуний коммюникеси қабул қилинди

“Италия – Марказий Осиё (C5) + Озарбайжон” бизнес- форумининг якуний коммюникеси қабул қилинди

Тошкентда “Италия – Марказий Осиё (C5) + Озарбайжон” бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда.
17:55 / 23.03.2026
9 та вилоятда сел-сув тошқин ҳодисаси юзага келиши мумкин

9 та вилоятда сел-сув тошқин ҳодисаси юзага келиши мумкин

26 ва 28–30 март кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳоди…
17:35 / 25.03.2026
Бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади

Бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкент шаҳрида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда “Интернатионал Tashkent Marathon – 2026” тадбирлари ўтказилиши му…
17:18 / 26.03.2026
Президентга Янги Тошкентдаги “Буюк Ипак йўли” лойиҳаси тақдимот қилинди

Президентга Янги Тошкентдаги “Буюк Ипак йўли” лойиҳаси тақдимот қилинди

Майдони 32 гектар бўлган “Буюк Ипак йўли” мажмуаси Янги Тошкентнинг муҳим жамоат ва маданий маконларидан бири бўлиши режалаш…
09:20 / 25.03.2026
Ўртачирчиқда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Ўртачирчиқда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Вафот этганлар орасида 2008 йилда туғилган бола ҳам бор.
09:51 / 25.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!