$
12694.97 UZS
40.84
161.60 UZS
0.42
14878.50 UZS
60.51
37° Кечаси 24°

Давлат органлари ва ташкилотларида гендерга оид аудит ўтказилади

12:28 / 16.12.2022

Кеча, 15 декабрь куни “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Шунга кўра, қонунда қуйидаги янги тушунчалар ўрин олган:

– гендерга оид аудит – давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида, шу жумладан кадрлар сиёсатини олиб боришда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолатини, шунингдек гендерга доир комплекс ёндашувни ўрганиш ва баҳолаш;

– гендерга доир комплекс ёндашув – давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўз фаолиятини, шу жумладан кадрлар сиёсатини олиб боришни хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ташкил этиш;

Гендерга оид аудитнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

– давлат органлари ва ташкилотларида хотин-қизлар ва эркаклар сонининг нисбатини ўрганиш;

– давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолиятини гендерга доир комплекс ёндашув асосида ташкил этганлиги ҳолатини ўрганиш;

– хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги қонунчиликнинг ижро этилиш ҳолатини баҳолаш;

– хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

– Гендерга оид аудит тасдиқланган уч йиллик режага асосан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан давлат органлари ва ташкилотларида жамоатчилик назорати доирасида ўтказилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киришини эслатиб ўтамиз.


Бу ҳам қизиқ

Ҳаж зиёратида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Ҳаж зиёратида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

“Жорий йилдаги “Ҳаж-2025” мавсуми давомида Ўзбекистондан 15 мингдан зиёд ҳожиларнинг Ҳаж амалларини тартибли ва намунали адо…
12:17 / 01.07.2025
Қимматбаҳо металларга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

Қимматбаҳо металларга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

ЯТТларга заргарлик буюмларини сотиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади.
16:50 / 30.06.2025
1 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

1 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

1 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кеч…
16:22 / 30.06.2025
Ўқишга кира олмаган мактаб битирувчиларини банд этиш бўйича дастур қабул қилинди

Ўқишга кира олмаган мактаб битирувчиларини банд этиш бўйича дастур қабул қилинди

Ўзбекистонда ўқишга кира олмаган мактаб битирувчилари ҳамда техникум ва олийгоҳларни тугатаётган талабаларни банд этиш бўйич…
14:43 / 30.06.2025
30 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

30 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

30 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ке…
16:57 / 29.06.2025
Теҳрон уранни бойитиш ниятидан воз кечмаган

Теҳрон уранни бойитиш ниятидан воз кечмаган

Эрон уранни бойитиш ҳуқуқига эга ва бу фаолиятни тўхтатишни режалаштирмаяпти.
09:46 / 30.06.2025
Украина дронлари Ижевскдаги корхонага ҳужум қилди

Украина дронлари Ижевскдаги корхонага ҳужум қилди

Маълумот учун, Ижевск Россия Федерациясидаги Удмуртия Республикасининг пойтахти ҳисобланади. Шаҳар машинасозлик ва қурол-яро…
14:42 / 01.07.2025
Ўзбекистонда ҳарорат 46 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда ҳарорат 46 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” 2–5 июль кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
15:10 / 01.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!