$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Экстремистик ва террористик мазмундаги материаллар рўйхати маълум қилинди

12:29 / 19.05.2023

Сўнгги вақтларда турли экстремистик ва террористик ташкилотларнинг медиамарказлари томонидан тайёрланган тарғибот материаллари интернет тармоқларида кенг тарқатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон ҳамжамиятида бу каби маълумотларни аҳоли орасида тарқалишини олдини олишга, уларни ижтимоий тармоқларда аниқлаш ва фаолиятига чек қўйиш бўйича механизмлар ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга тадбиқ қилиш заруратини кун тартибига қўймоқда.

Мисол учун, ўтган даврлар мобайнида АҚШда 68 та, Россия Федерациясида 47 та, Буюк Британия 78 та ва Туркияда 15 та экстремистик ва террористик ташкилотларнинг фаолияти тақиқланган, шу билан бирга, Россия Федерациясида 5342 та, Қозоғистон Республикасида 1133 та, Қирғиз Республикасида 167 та ва Тожикистон Республикасида 2417 та радикал контентлар суд томонидан тақиқланган.

Ўзбекистон Республикасида ҳам экстремистик ва террористик мазмундаги материаллар жойлаштирилган интернет сайтлари, каналлар, профилларни аниқлаш ва уларни фаолиятига чек қўйиш юзасидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда йўлга қўйилган механизм асосида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур механизмга асосан, Дин ишлари бўйича қўмита, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда интернет тармоғидаги радикал диний мазмундаги контентлар аниқланиб, Олий суд қарори билан улар экстремистик ва террористик материаллар, деб топилади.

Ушбу тартибга асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 60 га яқин қарори чиқарилиб, уларга мувофиқ 500 дан ортиқ контент радикал мазмунда деб топилган ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, тарқатиш, сақлаш, олиб кириш ва намойиш этиш тақиқланган.

Таъкидлаш жоизки, ноқонуний деб топилган контентлардан аҳолини хабардор этиш – мазкур йўналишда олиб борилаётган фаолиятнинг самарадорлигини белгилаб берувчи муҳим омиллардан ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4436-сон қарорига кўра, Адлия вазирлиги ва Олий суд ўзининг расмий веб-сайтлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали суд томонидан экстремистик ёки террористик деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган ташкилотлар, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль мессенжерлар рўйхатини эълон қилиб, унинг доимий равишда янгилаб борилишини таъминлаши белгиланган.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2022 йил 14 апрелдаги 180-сон қарорига кўра, ҳар қандай диний мазмундаги материаллар диншунослик экспертизаси ўтказилиши ва экспертизанинг ижобий хулосаси уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрланиши, олиб кирилиши ва тарқатилиши учун асос ҳисобланиши қайд этилган.

Мазкур қарорга асосан, Дин ишлари бўйича қўмита муайян бир шахсга ёки унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан экспертлик хулосасини бермайди. Қўмита ҳуқуқ-тартибот органлари тақдим этган диний мазмундаги материалларнинг мазмуни юзасидан давлат диншунослик экспертизасини ўтказади ҳамда улар бўйича экспертлик хулосасини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тайёрлайди.

Шу билан бирга, диний мазмундаги материаллар тегишли қонун ҳужжатларига кўра жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеига қараб ёки бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёхуд ўзга шахслар маҳсулотларини обрўсизлантириш;

Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш;

уруш, зўравонлик, терроризм, шунингдек, диний экстремизм ва сепаратизм ғояларини тарғиб этиш;

миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни тарқатиш;

диний эътиқодни ўзгартиришга даъват қилиш;

диндорларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилиш ёки камситиш;

фуқароларни ўз конституциявий мажбуриятларини бажармасликка чақириш;

давлат, жамоат ёки диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мол-мулкига тажовуз қилишга ундаш каби ғоялар акс этган материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш ва тарқатилишига йўл қўйилмайди.


Бу ҳам қизиқ

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!