$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

“Эл-юрт саломатлиги – жамиятнинг бебаҳо бойлигидир” – президент

12:22 / 09.11.2024

“Қадрли тиббиёт ходимлари!

Аввало, ўз ҳаётини инсон асрашдек олийжаноб ишга бағишлаб келаётган сиз азизлар – фидойи шифокор ва ҳамшираларни, соҳа фахрийларини касб байрамингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Барчамиз яхши тушунамизки, эл-юрт саломатлиги – жамиятнинг бебаҳо бойлигидир. Тинчлик ва соғлиқ бўлган жойда албатта ўсиш ва ўзгариш, бахтли ва фаровон ҳаёт бўлади.

Шу маънода, Янги Ўзбекистонимиз эришаётган катта ютуқларда, инсон капиталини ривожлантиришда жонкуяр тиббиёт ходимларининг муносиб ҳиссасини эътироф этиб, уларга ҳар қанча раҳматлар айтсак, арзийди.

Азиз дўстлар!

Кейинги йилларда амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотларимиз туфайли соғлиқни сақлаш тизимида ҳам туб ўзгаришлар юз бермоқда.

Аввало, ажратилаётган бюджет маблағларининг бир неча бор кўпайтирилгани, хусусий сектор ривожига кенг йўл очилаётгани туфайли соҳанинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳияти мустаҳкамланмоқда, хизматлар тармоғи кенгайиб, соғлом рақобат муҳити шаклланиб, сифат ва самарадорлик ошмоқда. Диагностика ва даволаш амалиётига илғор замонавий технологиялар фаол жорий этилмоқда.

Барча ижтимоий хизматлар қатори тиббиётни ҳам халқимизга янада яқин қилиш учун малакали даволаш ва профилактика тизимини хонадонларгача олиб кириш чоралари кўрилмоқда.

Шу мақсадда бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолияти янгиланмоқда. Ушбу бўғинда биринчи навбатда касалликларнинг олдини оладиган, уларни келтириб чиқарадиган сабабларга қарши курашадиган механизмларни жорий этиш бошлангани ҳам шундан далолатдир.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишни маҳаллабай, манзилли ва аниқ мақсад асосида таъминлаш бўйича янгича тажриба қўлланмоқда. Тизимда “Электрон поликлиника”, “Электрон рецепт” дастурлари жорий этилмоқда. Бунинг учун патронаж ходимлари халқаро стандартлар асосида ўқитилмоқда.

Тез тиббий ёрдам тизими автоматлаштирилган электрон бошқарувга ўтказилиб, хорижда ишлаб чиқарилган 1 000 та махсус замонавий автомобиль билан таъминланди.

Ихтисослашган тиббий хизмат ҳам аҳолига яқинлаштирилмоқда. Бу йўналишда диагностика усуллари 500 дан, даволаш усуллари эса 800 дан ошгани эътиборлидир.

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида донордан олинган суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси, Кардиология марказида мураккаб эндоскопик жарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди.

Миллий тиббиёт маркази шифокорлари томонидан олис туманларда Европадан келтирилган кўчма кардиожарроҳлик мажмуасида мураккаб операциялар муваффақиятли ўтказилмоқда.

Азим пойтахтимизда тиббиёт соҳасидаги ноёб мега лойиҳа сифатида барпо этилган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология марказининг янги замонавий мажмуасида сўнгги намунадаги асбоб-ускуна ва шароитлар асосида касалликларни барвақт аниқлаш ва даволаш ҳажми бир неча баробар ошади. Энг муҳими, юртдошларимиз ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб, чет элдаги даволаш марказларига бориш ташвишидан қутулади.

Ҳеч шубҳасиз, тиббиёт соҳасидаги ютуқларимиз халқаро миқёсда эътироф этилаётгани барчамизни қувонтиради. Болалар миллий тиббиёт маркази халқаро сертификатни қўлга киритгани, Хирургия марказида халқаро сифат стандартлари жорий этилгани, мамлакатимиз гепатит В га қарши курашишда минтақавий мақсадли кўрсаткичларга эришгани тасдиқлангани шулар жумласидандир.

Албатта, барчамизнинг биргаликдаги меҳнатимиз маҳсули бўлган бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

Яқинда давлат тиббий суғурта механизмларини жорий этишга оид қарор имзоланди. Ушбу ҳужжатга кўра, тизим доирасидаги бепул тиббий хизматлар ва дори-дармонлар харажатлари давлат бюджетига тўланаётган солиқлар ҳисобидан қопланиши белгиланди.

Аҳоли саломатлигига эътиборни кучайтириш орқали инсон қадрини ошириш, унинг ҳаётий манфаатларини таъминлашга қаратилган бундай муҳим ишларни келгусида ҳам изчил давом эттирамиз.

Мухтасар айтганда, тиббиётни янада халқчил соҳага айлантириш, одамларни ушбу тизимдан рози қилиш масаласи доимо эътиборимиз марказида бўлади.

Бу борадаги вазифаларни муваффақиятли адо этишда муқаддас қасамёдига содиқ сиз, заҳматкаш ва олижаноб тиббиёт ходимлари ўзингизни аямасдан, бой билим, маҳорат ва тажрибангизни сафарбар этасиз, деб ишонаман.

Буюк Ибн Сино бобомиз анъаналарининг муносиб давомчилари бўлган сиз, азизларни Тиббиёт ходимлари куни билан яна бир бор чин дилдан қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, шарафли фаолиятингизда янги ютуқлар тилайман” – деган Шавкат Мирзиёев.

 



														
														Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026

														
														Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026

														
														Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026

														
														Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026

														
														Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026

														
														Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026

														
														Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026

														
														АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026

														
														Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026

														
														Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

11 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уч қаватли турар жой биноси қулаб тушиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 17 …
10:14 / 12.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!