$
12149.55 UZS
8.64
150.44 UZS
1.03
14087.40 UZS
34.3
31° Кечаси 18°

Электропоездларда карта орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлмоқда

09:55 / 28.02.2024

Шаҳарлараро қатновчи электропоездлар учун йўл ҳақини АТТО ёки банк карталари орқали тўлаш амалиёти бошланди. Бу ҳақда Автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори (АТТО) хабар берди.

Маълум қилинишича, эндиликда электропоездлар учун чипталарга тўловларни темирйўл вокзаллари ва бекатлардан ташқари, бевосита электропоезд вагонларида АТТО транспорт карталари ёки банк карталаридан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мумкин.

Нархлар ҳақида маълумот ушбу ҳаволада берилган.

Ҳозирча лойиҳа биринчи босқичда Тошкент–Ҳожикент йўналишидаги электропоездлар учун жорий қилинган. Тез кунларда Тошкент–Бекобод, Тошкент–Ховос ва Тошкент–Ангрен йўналишларида ҳам ишга туширилиши кутилмоқда.

Қўшимча қилинишича, феврал ойининг биринчи 10 кунлигидан бошлаб АТТО электрон тизими орқали 12,4 мингта тўлов амалга оширилган ва шулардан 10 фоизи транспорт ва банк карталарига тўғри келади.


Бу ҳам қизиқ

АҚШда кичик самолёт қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

АҚШда кичик самолёт қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда CBS телеканали хабар берди.
08:47 / 13.10.2025
Қирғизистон пойтахти Манасга кўчиши мумкин

Қирғизистон пойтахти Манасга кўчиши мумкин

У Жалолобод номининг ўзгаришини стратегик жиҳатдан тўғри қарор деб атаб, Манаснинг мамлакат ривожланишидаги роли ортиб бораё…
17:34 / 12.10.2025
Машҳур Голливуд актрисаси вафот этди

Машҳур Голливуд актрисаси вафот этди

Америкалик таниқли актриса Даян Китон Калифорнияда 79 ёшида вафот этди.
17:08 / 12.10.2025
“Ғазодаги уруш тугаганидан ҳамма хурсанд” – Трамп

“Ғазодаги уруш тугаганидан ҳамма хурсанд” – Трамп

АҚШ президентининг таъкидлашича, тинчликка эришилганидан яҳудийлар ҳам, мусулмонлар ҳам, араб давлатлари ҳам хурсанд бўлган.
14:55 / 13.10.2025
“УзПост” почта оператори хусусийлаштирилдими?

“УзПост” почта оператори хусусийлаштирилдими?

Бу орқали у эҳтимол Россиянинг йирик онлайн савдо майдончаларидан бирини назарда тутган. Бошқа бир тасдиқланмаган манбаларга…
16:34 / 12.10.2025
Ўз хонадонида нарколаборатория ташкил қилган ички ишлар ходими ушланди

Ўз хонадонида нарколаборатория ташкил қилган ички ишлар ходими ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқон…
08:26 / 14.10.2025
Франция собиқ президентининг жазони ўташ муддати 21 октябрдан бошланади

Франция собиқ президентининг жазони ўташ муддати 21 октябрдан бошланади

Аввалроқ, суд Николя Саркозини қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.
11:08 / 14.10.2025
Нетаняху Мисрдаги саммитда қатнашмаслиги маълум бўлди

Нетаняху Мисрдаги саммитда қатнашмаслиги маълум бўлди

Аввалроқ, Фаластин президенти ва Исроил бош вазири Мисрда бўлиб ўтадиган саммитда иштирок этиши айтилган эди.
18:21 / 13.10.2025
Мадагаскар президенти мамлакатни Франция ҳарбий самолётида тарк этди

Мадагаскар президенти мамлакатни Франция ҳарбий самолётида тарк этди

Андри Радзуэлинанинг эвакуацияси Макрон билан келишилган ҳолда амалга оширилган.
08:37 / 14.10.2025
Шаҳрам Ғиёсов WBA камари учун жанг қилади

Шаҳрам Ғиёсов WBA камари учун жанг қилади

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ярим ўрта вазн тоифасида чемпионлик жангига буйруқ берди.
12:59 / 14.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!