АҚШ президентининг таъкидлашича, тинчликка эришилганидан яҳудийлар ҳам, мусулмонлар ҳам, араб давлатлари ҳам хурсанд бўлган.
Журналистнинг “Томонлар сулҳга риоя қиладими?”, деган саволига Трамп бунга ишонишини айтган.
Шунингдек, АҚШ раҳбари кейинги босқичда нималар бўлиши, хусусан, хавфсизликни қандай таъминлаш ва Ғазони қандай бошқариш масалаларига оид жиддий саволларга жавоб беришдан бош тортган.
Ўзининг 20 банддан иборат режасида тасвирланган, аммо томонлар ҳали келишмаган кўп миллатли кучлар иштироки ҳақидаги саволга Трамп: “Бу катта ва қудратли куч бўлади. Умид қиламанки, мазкур қўшинни қўллашга тўғри келмайди чунки одамлар ўзини яхши тутади, ҳамма ўз ўрнини билади” — деб жавоб берган ҳамда у Ғазони бошқариш учун мўлжалланган ўзининг “Тинчлик кенгаши” тезда тузилишини қўшимча қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!