$
12004.48 UZS
32.84
₽
146.56 UZS
0.23
€
13155.71 UZS
-4.71
31° Кечаси 18°

Эрдўғандан Байденгача. Мирзиёевга кимлар табрик йўллади?

12:12 / 01.09.2023

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсат, жамоат ва дин арбобларидан табриклар келган.

Табрикномаларда Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги ўрни ва нуфузи ортиб бораётгани алоҳида таъкидланган, шунингдек, Президентга янги муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

Жумладан: Шавкат Мирзиёевга Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин, АҚШ Президенти Жозеф Байден, Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған, Франсия етакчиси Эммануел Макрон, Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмаер, Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму, Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари табрик йўллаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Эрон Ислом Республикаси Президенти Сайид Иброҳим Раисий ҳам табрикномалар юборган.

Бундан ташқари, қутлов йўллаганлар орасида Беларус фуқароси Александр Лукашенко, Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ва Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум, Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Мансур бин Зоид Ол Наҳаён, Қатар Давлати Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Қатар Давлати Амири ўринбосари Абдулла бин Ҳамад Ол Соний, Ўмон Султони Ҳейсам бин Тариқ, Венгрия Президенти Каталин Новак, Япония Императори Нарухито, Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодо, Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб, Белгияликлар Қироли Филипп, Руминия Президенти Клаус Вернер Ёханнис, Словения Республикаси Президенти Наташа Пирс Мусар, Чехия Республикаси Президенти Петр Павел, Фаластидан Давлати Президенти Маҳмуд Аббос, Швейсария Конфедерацияси Федерал Президенти Алан Берсе, Эстония Республикаси Президенти Алар Карис, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бош котиби Сергей Лебедев, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин,Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброхим Тоҳа, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирийлар ҳам бор.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

19 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган Erasmus+ эксп…
17:52 / 19.11.2026
Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ўзбек тилидаги 6 миллиардга яқин сўзни ўз ичига олган йирик очиқ матнли маълумотла…
11:29 / 20.11.2026
Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-октабр ойларида коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинд…
09:49 / 20.11.2026
Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатидаги натижалар ва янги экспорт имкониятларига тўхталиб, яқин йилларда …
15:08 / 20.11.2026
Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакатда…
14:56 / 19.11.2026
Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорларнинг нақд пул олиш ҳуқуқини кафолатловчи янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, банклар фуқ…
16:18 / 19.11.2026
Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнес кенгашининг илк йиғилишида иштирок этмоқда

Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнес кенгашининг илк йиғилишида иштирок этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашнинг биринчи…
13:56 / 19.11.2026
АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

1996 йилда олмос сотувчисини ўлдирганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган Рейналдо Деннеснинг қатл этилиши бир соатда…
14:46 / 20.11.2026
Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда керамик плита, базальт қоплама, қурилиш ойнаси ва газоблок каби 161 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қувватлари…
15:23 / 20.11.2026
Жаҳон банки Самарқанд тиббиётини ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Самарқанд тиббиётини ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдам сифатини яхшилаш мақсадида 100 миллион доллар имтиёзли кредит ажратишни маъқу…
10:19 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!