Исроил 2023 йил 7 октябрдан бошлаб 250 мингдан ортиқ гуманитар ёрдам юк машиналарининг Ғазога киришини тўсиб қўйган. Бу ҳақда Anadolu маълум қилмоқда. Қайд этилишича, озиқ-овқат ва болалар озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришни тўсиб қўйган Исроил шу тариқа Ғазо секторидаги тинч аҳолига нисбатан очлик инқирозини қурол сифатида ишлатмоқда.
Ғазо ҳукумати матбуот хизматининг хабар беришича, Тел-Авив маъмурияти Фаластин эксклавининг шимолидаги Жебалия ҳудудида Ғазо секторига қўйилган очарчилик инқирозини давом эттирмоқда.
“Озиқ-овқат ва болалар озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришни блокировка қилиш орқали Исроил тинч аҳолига юкланган очлик инқирозини восита сифатида ишлатмоқда. Бу ҳам инсониятга қарши жиноятдир”, – дейилади хабарда.
Фаластин ҳукумати Ғазо секторидаги 2,4 миллион фаластинликларга қарши “халқаро ҳамжамият ва дунё мамлакатларининг ушбу даҳшатли жиноят ҳақидаги сукутларини тушуна олмаслигини” таъкидлаган.
Таъкидланишича, 2023 йил 7 октябрдан бошлаб Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари қурбонлари 42 718 нафар фаластинлик, жумладан, 17 мингга яқин бола ва 11 378 нафар аёл бўлди. Бундан ташқари, 100 282 нафар эксклав аҳолиси яраланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!