22 октябрь куни Самарқандда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматларининг минтақалараро қўшма форуми бўлиб ўтди.
Ушбу форумда Мангустали вилояти ҳокими икки мамлакат ўртасидаги савдо муносабатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида чегара ҳудудида “Хоргос” савдо мажмуаси намунасига кўра махсус божсиз савдо зонасини ташкил этишни таклиф қилди. Савдо-иқтисодий зонанинг очилиши Мангистау вилояти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 4 баравар оширишга имкон беради.
Форумдаги нутқида Мангистау вилояти раҳбари Ўзбекистон билан, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси билан икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган барча ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!