Кеча, 23 ноябрь куни соат 11:45 ларда Учкўприк тумани “Меҳнатобод” маҳалласи ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 241-км.да ҳаракатланиб кетаётган Lacetti-2, Lacetti, DAF FTXF, HOWO, Hyundai Porter русумли транспорт воситалари ҳудуддаги туман шароитида масофани сақламаганлиги оқибатида жами 7 та юк ва енгил автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк туман ИИБ томонидан жиноят кодексининг 266-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар юқоридаги ЙТҲ ни содир бўлишига ҳудуддаги қалин туман сабаб бўлган. Ҳайдовчилардан туманли, кўриш масофаси чегараланган шароитда тезликни оширмасликни, оралиқ масофани сақлаб автомобиль бошқаришларини сўраб қоламиз”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!