$
11913.35 UZS
14.26
₽
142.39 UZS
0.86
€
13328.66 UZS
30.24
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилди

16:17 / 23.11.2025

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш механизмини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги фармони билан Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилди.

21 ноябрда имзоланган фармонга кўра, 2026 йилдан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари маҳсулот етиштириш учун имтиёзли кредитлардан фойдаланганда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йўқотилиши хавфини олдиндан суғурта қилиш босқичма-босқич амалга оширилади. Кластер, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг имтиёзли кредитлар бўйича қарздорликлари қишлоқ хўжалиги таваккалчиликлари суғуртаси шартномаси бўйича қопланмайди.

Шунингдек, 2025 йил якунигача Қишлоқ хўжалиги суғуртаси ахборот тизими ишга туширилади.

Ҳужжатда белгиланишича, қишлоқ хўжалиги суғуртаси тизимини жорий этишнинг асосий мақсадлари табиий ва техноген офатлар, ёнғин, зараркунанда ва касалликлар таъсирида ўсимлик ҳамда ҳайвонларга етказилган зарарларни қоплаб бериш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилгача босқичма-босқич 20 фоизга ошириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларнинг хавфларини камайтиришдир. Апрель ойида “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинганди. Қонунда ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалиги суғурталовчиси сифатида Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилиши белгиланганди. Жамғарма нотижорат ташкилот бўлиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низомга асосан фаолият кўрсатади.

Жамғарманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

– қишлоқ хўжалиги суғуртасининг амалга оширилишини ташкил этиш ва бошқариш;

– суғурта ҳодисаси юз берганда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчиларга етказилган зарарнинг қиймати қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаси доирасида тўланишини таъминлаш;

– қишлоқ хўжалиги суғуртасини амалга ошириш чоғида олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаган ҳолда Жамғарма, мувофиқлаштирувчи давлат органи ва воситачилар ўртасида ахборот алмашинувини ташкил этиш.

Президент Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни пахтачиликда самарадорликни илғор тажриба ва технологиялар асосида ошириш, қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишганди. Тақдимотда 2026 йилдан пахта-ғалла, мевалар ва дуккакли экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизимини йўлга қўйиш, суғурта мукофотининг 50 фоизини бюджетдан қоплаб бериш таклиф қилинди.

 



														
														14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:37 / 13.10.2026

														
														Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновацион …
16:26 / 13.10.2026

														
														Ўзбекистоннинг робототехника бўйича терма жамоаси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистоннинг робототехника бўйича терма жамоаси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилган “FIRST Global Challenge” халқаро ро…
15:17 / 13.10.2026

														
														Эркинжон Турдимов олий таълимда сифат ва касбий тайёргарликни кучайтириш вазифаларини белгилади

Эркинжон Турдимов олий таълимда сифат ва касбий тайёргарликни кучайтириш вазифаларини белгилади

Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов олий таълим тизимига масъул раҳбар…
15:12 / 13.10.2026

														
														Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида Cobalt автомобили электроскутер билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Ҳоди…
14:31 / 13.10.2026

														
														Марказий Осиёда пенсиялар: Ўзбекистонда ўртача тўлов 143 долларни ташкил этади

Марказий Осиёда пенсиялар: Ўзбекистонда ўртача тўлов 143 долларни ташкил этади

Марказий Осиёнинг бешта давлатида пенсионерларга тўланадиган маблағ миқдори сезиларли даражада фарқ қилади. 2026 йилга оид к…
12:40 / 13.10.2026

														
														Финляндия Европа Иттифоқини россияликларга туристик визалар беришни тўхтатишга чақирди

Финляндия Европа Иттифоқини россияликларга туристик визалар беришни тўхтатишга чақирди

Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен Россия Украинага қарши урушни давом эттираётган бир пайтда Европа Иттифоқи давла…
12:30 / 13.10.2026

														
														Тошкент вилоятида вояга етмаган қизларни наркотик савдосига жалб қилган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида вояга етмаган қизларни наркотик савдосига жалб қилган шахслар ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ва Қибрай туманида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди…
12:08 / 13.10.2026

														
														Бўстонлиқда 4 гектар ернинг тоифасини ўзгартириб беришни ваъда қилган шахс 100 минг доллар билан ушланди

Бўстонлиқда 4 гектар ернинг тоифасини ўзгартириб беришни ваъда қилган шахс 100 минг доллар билан ушланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 9 гектар ер майдонининг 4 гектар қисмини тураржой қурилиши учун расмийлаштириб беришн…
11:19 / 13.10.2026

														
														Дунёда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони 51,5 миллионга ошди

Дунёда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони 51,5 миллионга ошди

БМТ Тараққиёт дастури маълумотларига кўра, дунё бўйлаб камбағалликдан азият чекаётганлар сони 1,2 миллиард кишига етди. 2026…
10:03 / 13.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари «Ташкент Content Market» (ТCМ) халқаро контент бозори ўтказилади. Тадбирни…
09:22 / 10.10.2026
Дунёда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони 51,5 миллионга ошди

Дунёда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони 51,5 миллионга ошди

БМТ Тараққиёт дастури маълумотларига кўра, дунё бўйлаб камбағалликдан азият чекаётганлар сони 1,2 миллиард кишига етди. 2026…
10:03 / 13.10.2026
Бўстонлиқда 4 гектар ернинг тоифасини ўзгартириб беришни ваъда қилган шахс 100 минг доллар билан ушланди

Бўстонлиқда 4 гектар ернинг тоифасини ўзгартириб беришни ваъда қилган шахс 100 минг доллар билан ушланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 9 гектар ер майдонининг 4 гектар қисмини тураржой қурилиши учун расмийлаштириб беришн…
11:19 / 13.10.2026
Попда озодликдан маҳрум этилган шахс апелляция суди қарори билан озод қилинди

Попда озодликдан маҳрум этилган шахс апелляция суди қарори билан озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди апелляция инстанциясининг 2026 йил 13-октабр куни эълон қилинган ажрими билан Поп …
09:14 / 13.10.2026
Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) янгиланган жаҳон рейтингида ўзбекистонлик 22 ёшли теннисчи Мария Тимофеева 63-ўринга кўтари…
12:48 / 13.10.2026
Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган шахс ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълумотига …
09:35 / 10.10.2026
Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча чекловлар билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.
17:20 / 10.10.2026
Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси Сутхида Швецияда ишлаб чиқарилган JAS 39C Gripen кўп мақсадли қирувчи самолётида илк мустақил парвозини а…
09:37 / 10.10.2026
Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда.

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда.

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
08:28 / 13.10.2026
Ўзбекистонда 3,4 миллион тонна пахта йиғиб олинди

Ўзбекистонда 3,4 миллион тонна пахта йиғиб олинди

Ўзбекистонда 2026 йил 12 октябрь ҳолатига кўра, 3,4 миллион тонна пахта хомашёси йиғиб олинди. Бу жорий йил учун белгиланган…
09:25 / 13.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!