Фарғона вилоятининг Бағдод туманида 2023 йилнинг 11 март куни, туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Дашт массивидаги фермер хўжалиги дала шийпони кўздан кечирилганда, фермер хўжалиги ишчиси Й.З дала шийпони ётоқхонаси ва ошхонасида “марихуана” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!