Жорий йил 25 ноябрь куни тахминан соат 16:42ларда Тошлоқ тумани “Варзак” маҳалласи, Кўприкбоши кўчасида жойлашган “Олтиариқ газ тўлдириш” МЧЖнинг автомобилларга суюлтирилган газ тўлдириш шохобчасида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди.
Ҳодиса натижасида ушбу шохобчада хизмат олиб бораётган (5 нафар) ишчи хизматчилар Қўштепа тумани "Шаҳартепа" маҳалласи Ёғду кўчаси 27-уйда яшовчи 1959 йилда туғилган фуқаро Ёқубов Муҳаммадали, Қува тумани "Акбаробод" маҳалласида яшовчилар 1962 йил туғилган фуқаро Абдусалом Абдурахимов, фуқаро Зухриддин Жўрабоев, 1987 йил туғилган фуқаро Ортиқали Абдурахмонов ҳамда Тошлоқ тумани "Варзак" маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро Абобакир Асқаровлар турли даражада тан жароҳати олиб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига даволаниш учун ётқизилган.
Мазкур чақнаш оқибатида автомобилларга суюлтирилган газ тўлдириш шохобчаси бино қисми зарарланмаган. Шу ҳудудда яшовчи бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида олиб борилган бирламчи ўрганишлар вақтида автомобилларга суюлтирилган газ тўлдириш шохобчаси биноси қисмига зарар етмаганлиги аниқланган.
Шунингдек, содир бўлган мазкур бахтсиз ҳодиса сабабларини ўрганиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш учун комиссия таркиби тасдиқланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!