Бугун, 12 март куни Россия Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди Москва вилоятидаги “Crocus City Hall” мажмуасида содир этилган терактнинг тўрт нафар бевосита ижрочисини умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
“Фаридуни, Мирзоев, Файзов ва Ражабализода айбдор деб топилсин ва уларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин”, – дея судья нутқидан иқтибос келтиради манба.
Шунингдек, суд уларнинг ҳар бирига 990 минг рубль миқдорида жарима тайинлаган. Маҳкумлар жазони алоҳида тартибли колонияда ўтайди.
Шунингдек, Умиджон ва Мустақим Солиевлар, Шахромжон Гадоев, Зубайдулло Исмоилов, Хусейн Ҳамидов, Муҳаммад Шарифзода, Ёқубжони Юсуфзода, Назримад Лутфуллои, Жумахон Қурбонов, Хусан Медов ва Жаброил Аушев ҳам умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини олган.
Теракт ижрочиларига тураржойни ижарага берган Алишер Қосимов 22 йил-у 10 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Унинг Москва вилоятидаги квартираси мусодара этилган. Уларга автомобиль сотган Исроил, Диловар ва Аминжон Исломовлар эса 19 йил-у 11 ой муддатга ҳукм қилинган.
Иш бўйича айбланувчилар теракт содир этиш, террорчилик фаолиятига кўмаклашиш, террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш ва бошқа жиноятларда айбдор деб топилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!