$
12574.88 UZS
30.77
146.54 UZS
0.86
13553.21 UZS
-27.04
39° Кечаси 25°

Фарғонада йирик саноат ва энергетика лойиҳалари ишга туширилди, янгиларини қуриш бошланди

17:40 / 11.07.2024

Шароит ва талабчанлик туфайли бугун барча ҳудудларда иш суръати юқори. Бир корхона ишга тушиб, бошқалари қурилаяпти. Айниқса, саноат тармоқларида лойиҳалар шунчалик кўпки, ҳаммасига улгуриш қийин.

Шу боис давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифи чоғида энг муҳим лойиҳаларга тўхталиш анъанага айланган. Фарғона вилоятида ҳам янги корхоналарни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросими бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг аввалида сўнгги беш йилда Фарғонада саноат ҳажми 1,3 баробарга кўпайганини қайд этди. Экспорт ҳажми қарийб 2 баробарга ошиб, 722 миллион долларни ташкил этган. 

Инвестициялар миқдори ҳам йил сайин ўсиб бормоқда. 2018 йилда вилоятда бор-йўғи 90 миллион доллар сармоя ўзлаштирилган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 1 миллиард 300 миллион доллар бўлган. Чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 470 тага етган. 

Вилоятда 6 миллиард долларлик хорижий инвестициялар ҳисобидан 110 та ва яна 1,1 миллиард долларлик 22 та маҳаллий лойиҳа бўйича ишлар жадал кетмоқда. Уларда 20 мингдан ортиқ иш ўрни бўлади.

- Илгари вилоятда 6 та лойиҳа қилиш амри маҳол эди. Бугун 6 миллиард долларлик лойиҳалар ҳақида гапираяпмиз. Нима учун? Ўсдик, ривожландик, инвесторларни ишонтирдик, шароит яратдик. Бундай ишларни яна давом эттирамиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Биргина “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида 370 миллион долларлик юзга яқин лойиҳа бажарилиб, 9 мингта янги иш ўрни яратилди. Улар томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида 1 триллион 500 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 60 миллион долларлик экспорт қилинди.

Куни кеча қабул қилинган Президент қарорига кўра, ушбу саноат зонаси Қувасой шаҳри бўйлаб 210 гектарга кенгайтирилади. Унда қиймати 1 миллиард долларлик 185 та лойиҳа жойлаштирилиб, 12 мингта иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, Қўқон шаҳрида 230 гектар майдонда “Ўзбекистон – Хитой” махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Вилоятдаги муваффақиятли лойиҳалардан бири – Сингапурнинг “Индорама” компанияси билан ҳамкорликдаги минерал ўғитлар заводи. Энди унинг юқори самарадор комплекс ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича 2-босқичи ишга туширилмоқда ҳамда 3-босқичи бошланмоқда. Буларнинг натижасида йилига 300 минг тоннадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилиб, қўшимча 50 миллион долларлик экспорт таъминланади.

Маросимдаги яна тўртта лойиҳа энергетика соҳасида. Улар – Бешариқ туманида қуёш электр станцияси, Ўзбекистон туманида электр энергиясини сақлаш тизими, Фарғона туманида кичик гидроэлектр станциялари. 

Иқтисодиётимизда электр энергияга бўлган талаб йилига ўртача 6 фоизга ошиб бормоқда. Шу боис анъанавий манбалар билан бирга қайта тикланувчи қувватлар ҳам ривожлантирилмоқда. 

Сўнгги уч йилда 2 миллиард доллар хорижий инвестиция ҳисобига қуввати 2,4 гигаватт бўлган 10 та қуёш ва шамол электр станцияси тармоққа уланди. Йил якунига қадар яна 12 та станциянинг қарийб 2,6 гигаватт қувватлари уланади. Шунингдек, ҳозирги кунда жами 19 миллиард долларлик, 18,3 гигаваттли 32 та “яшил” лойиҳа амалга оширилмоқда. Муҳими, бундай лойиҳалар ҳар бир вилоятда бор. 

Хусусан, Фарғонанинг Бешариқ туманида Германиянинг “Hyper Partners” компанияси билан 500 мегаваттли қуёш электр станцияси қурилиши бошланмоқда. 350 миллион долларлик мазкур лойиҳанинг дастлабки 200 мегаватти шу йилнинг ўзида тармоққа уланиб, келгуси йилда тўлиқ ишга туширилади. Унда йилига 1 миллиард 600 миллион киловатт соат ёки 675 минг хонадоннинг бир йиллик истеъмолига тенг “яшил” энергия ишлаб чиқарилади. Натижада 466 миллион метр куб табиий газ тежалади.

Ўзбекистон туманида 144 миллион доллар хорижий инвестиция ҳисобига 150 мегаваттли илк электр энергиясини сақлаш тизими барпо этилади. Хитойнинг “Gezhouba Group” компанияси билан ҳамкорликдаги ушбу мажмуа шу йил якунига қадар ишга туширилади. У электр энергиясига талаб ортган вақтда автоматик ишга тушиб, энергетика тизими барқарорлигини таъминлайди.

Ушбу замонавий станциялар энергетика хавфсизлигини таъминлашга, иқтисодий самарадорликни оширишга, экологик барқарорликни яхшилашга хизмат қилади.

Соҳадаги яна бир йўналиш – сув ресурсларидан самарали фойдаланиш. Сўнгги етти йилда 630 миллион доллар инвестиция ҳисобига 400 мегаваттдан ортиқ янги қувватлар барпо этилиб, гидроэлектр станциялар қуввати 2,2 гигаваттга етказилди.

Изланишлар давом эттирилиб, юртимизда 56 мегаватт қувватли 200 та  кичик ва микро ГЭСлар қуриш имконияти аниқланди. Бу борада алоҳида дастур қабул қилинди. Унинг доирасида Фарғона туманининг чека ҳудудларида 2 та кичик ГЭС барпо этилди. Биринчиси, Шоҳимардон қишлоғида қурилган 2,2 мегаваттли, иккинчиси, Юқори Водил қишлоғидаги 430 киловаттли станциялардир. Улар яқин маҳаллалардаги аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлайди.

 Давлатимиз раҳбари рамзий тугмани босиб, битган корхоналар фаолиятини ва янги лойиҳалар қурилишини бошлаб берди.



														
														Урганч халқаро аэропорти 5 августдан фаолиятини тиклайди

Урганч халқаро аэропорти 5 августдан фаолиятини тиклайди

Қурилиш-таъмирлаш ишлари белгиланган муддатдан аввалроқ якунланган.
14:40 / 02.08.2024

														
														“Ўзгидромет” 3 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

“Ўзгидромет” 3 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
14:34 / 02.08.2024

														
														Пойтахтнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Пойтахтнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ хабар берди.
10:28 / 02.08.2024

														
														Тошкентда автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди

Тошкентда автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди

Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
09:45 / 02.08.2024

														
														Диёра Келдиёрованинг кимоноси ХОҚ музейидан жой олди

Диёра Келдиёрованинг кимоноси ХОҚ музейидан жой олди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, дзюдочимиз Диёра Келдиёрова мусобақада курашган кимоносини Халқаро Олимпия қўмита…
18:27 / 01.08.2024

														
														Пропан нархининг ошиши бўйича Рақобат қўмитаси текширув бошлади

Пропан нархининг ошиши бўйича Рақобат қўмитаси текширув бошлади

Ижтимоий тармоқлар орқали Пропан газ нархларининг кескин ошганлиги юзасидан эътирозлар тарқалиб, жамоатчилик томонидан муҳок…
16:23 / 01.08.2024

														
														2 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

2 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

2 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.
15:28 / 01.08.2024

														
														“Ташаббусли бюджет”да мажбурий овоз тўплашга қарши чоралар кўрилади

“Ташаббусли бюджет”да мажбурий овоз тўплашга қарши чоралар кўрилади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тў…
13:13 / 01.08.2024

Бу ҳам қизиқ

Нима учун меваларга стикерлар ёпиштирилади?

Нима учун меваларга стикерлар ёпиштирилади?

Стикерлардаги шифрни тушунишни ўрганиб олинг.
10:36 / 01.08.2024
Пойтахтнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Пойтахтнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ хабар берди.
10:28 / 02.08.2024
Хитой ва Ҳиндистон чегара ҳудудларида тинчликни сақлашга келишиб олди

Хитой ва Ҳиндистон чегара ҳудудларида тинчликни сақлашга келишиб олди

“Хитой ва Ҳиндистон чегара ҳудудларида тинчлик ва осойишталикни сақлашни давом эттиришга келишиб олдилар”, – дея хабар берад…
18:20 / 01.08.2024
Эрон Исроилга зарба беришга тайёрланмоқда

Эрон Исроилга зарба беришга тайёрланмоқда

Бу ҳақда Американинг “The New York Times” газетасида маълум қилинган.
10:38 / 01.08.2024
Туркияда Instagram блокланди

Туркияда Instagram блокланди

2 август Жума куни Туркияда Instagram ижтимоий тармоғига кириш блокланди.
10:10 / 02.08.2024
Ўзбекистонда нечта маданият ва истироҳат боғлари борлиги очиқланди

Ўзбекистонда нечта маданият ва истироҳат боғлари борлиги очиқланди

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 3 тага ошган.
12:46 / 01.08.2024
Ҳиндистон ўрмонида 40 кун овқатсиз яшаган аёл топилди

Ҳиндистон ўрмонида 40 кун овқатсиз яшаган аёл топилди

ОАВ маълумотларига кўра, 50 ёшли АҚШ фуқароси Лалита Кумар тасодифан топилган.
12:17 / 02.08.2024
Нима учун болалар эрталаб бадантарбия машқларини бажаришлари керак?

Нима учун болалар эрталаб бадантарбия машқларини бажаришлари керак?

Ҳар бир ёшдаги болаларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун кундалик жисмоний фаоллик зарур.
11:56 / 01.08.2024
Париж Олимпиадасида ҳомиладор қиличбоз иштирок этди

Париж Олимпиадасида ҳомиладор қиличбоз иштирок этди

Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
11:07 / 02.08.2024
Ханиянинг телефонига WhatsApp хабари орқали жосуслик дастури ўрнатилган

Ханиянинг телефонига WhatsApp хабари орқали жосуслик дастури ўрнатилган

Бу ҳақда ливанлик журналист Элиа Мане маълум қилган.
18:47 / 01.08.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!