$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

G‘arb o‘z aholisi oldida ishonchni yo‘qotmoqda

11:44 / 26.11.2023

Кеча, 25 ноябрь куни Тошкентда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг IV йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг расмий телеграм каналида маълум қилинди.

Йиғилишда Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби, Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон муфтийлари, уламолар ҳамда диний соҳа вакиллари иштирок этган. Анжуманда туркий дунёнинг диний идоралари ўртасидаги алоқаларини мустаҳкамлаш ва глобал муаммоларга биргаликда ечим топиш мавзуларида суҳбатлашилди.


Хусусан, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси доктор Али Эрбаш йиғилишда нутқ сўзлаб, барча туркий халқларни дин ва қадриятларни асрашда бирдамликка чақирган.

“Сўнгги вақтларда мусулмонларга турли таҳдидлар кучаймоқда. Дунёда терроризм авж оляпти. Исломофобияни шакллантириш учун ҳаракатлар бўляпти. Исломга қарши фикрлар фаол қўллаб-қувватланаётган бир пайтда биз мусулмон аҳли бирлашишимиз, таҳдидларга қарши биргаликда тура олишимиз керак. Динимиз ҳеч қачон терроризм ёки экстремизмга асос бўлмаган. Биз терроризимга қарши эканимиз жуда кўп таъкидланиши шарт бўлган масала.

Ислом дини билан терроризм ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Ғарб томонидан исломни терроризмга боғламоқчи бўлмоқдалар. Улар сингдираётган бу тушунчалар ёлғон ва асоссиз. Империалистик кучлар исломга қарши душманларни шакллантирмоқда. Улар ўзларининг асосий душмани сифатида исломни кўришади. Биз туркий давлатлар ташкилоти аъзолари дунёда нималар бўлаётганидан хабардормиз. Ислом дини терроризмни манбаи ёки илдизи бўлмаган. Ислом ҳеч қачон терроризм томонда бўлмаган.

Иерусалим, Сомали, Яман, Ғазо, Қуддус, Фаластин, Афғонистон каби жойларда геноцид жиноятлари юз бериб келмоқда. Бу инсоний қадриятларга зид, жуда ҳам катта жиноятлардир. Барча қадриятларни бузган ғарб энди “банкрот”. Улар ўз халқи олдидаги ишончни ҳам йўқотмоқда. Тавсия қилардикки, улар қотиллик, қирғинга қарши чиқаётган ўз аҳолисини тинглашсин.

Фаластинликларнинг мусулмон бўлгани учун бефарқ бўлаётганлар, Ғазо секторидаги бегуноҳ одамларни, чақалоқларни, аёлларни, қарияларни ўлдираётган Исроилни қўллаб-қувватлайдиганлар виждонида абадий шармандалик бор”, — деган Али Эрбаш.

Экстремизм, ақидапарастлик ва мутаассиблик каби иллатларга қарши ҳамкорликда курашиш, исломофобияга муросасиз бўлиш каби масалалар муҳокама этилган. Шунингдек, мусулмон уммати учун энг муҳим бўлган масалалар ҳамжиҳатликда кўриб чиқилиб, муаммоларни ҳал этишнинг ягона йўли бирдамликда ҳаракат қилиш, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш экани барча муфтийлар томонидан таъкидланган.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!