Ғазо секторида гуманитар юк ортилган колоннага уюштирилган ҳужум оқибатида “World Central Kitchen” компаниясининг етти нафар кўнгиллиси ҳалок бўлди. Қурбонлар Фаластин, Австралия, Польша, Буюк Британия, АҚШ ва Канада фуқаролари, деб хабар беради “Al Jazeera”.
Колонна Исроил Мудофаа Кучлари томонидан кузатиб борилаётганига қарамай, 100 тоннадан ортиқ денгиз орқали юборилган гуманитар озиқ-овқат юклари Ғазога туширилган. Ундан сўнг, Дайр ал-Балаҳдаги омбордан чиқиб кетаётган хавфсизлик кучлари ўққа тутилган.
Аввал хабар қилинганидек, Исроил армияси Ғазо секторидаги Ал-Шифо касалхонаси икки ҳафталик рейд ўтказди ва ташлаб кетилганидан сўнг бутунлай вайрон қилинган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!