Германия полицияси ва божхона ходимлари Мюнхен ва Тегернзе шаҳарларида Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли Европа санкциялари остида қолган олигарх, миллиардер Алишер Усмоновга тегишли бўлган бир қанча мулкларни тинтув қилгани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, Германия божхона органлари томонидан санкциялар бўйича тузилган “Матрешка” махсус комиссияси тинтувлар суд қарори асосида ўтказилганини маълум қилган. Германия расмийлари россияликнинг исмини ошкор қилмаган. Айтилишича, гап миллиардер ўзбекистонлик Алишер Усмонов ҳақида кетмоқда.
Германия нашрларининг ёзишича, полиция Усмоновнинг Бавариянинг Роттах-Эгерн шаҳрида, Тегернзи кўли қирғоғидаги вилласига рейд уюштирганини даъво қилмоқда. Уйдан қимматбаҳо буюмлар, жумладан, Mercedes Maybach S500 каби ҳашаматли автомобиллар мусодара қилинган.
“Германия ҳуқуқ-тартибот идораларининг Алишер Усмоновга нисбатан хатти-ҳаракатлари катта ҳайрат ва шармандалик ҳиссини уйғотмоқда. Усмонов вакиллари тинтувлар унга тегишли объектларда ўтказилганини инкор этмоқда. Миллиардер ўзи асос солган трест активлари устидан назорат қилиш ҳуқуқига эга эмас ва трестга тегишли мол-мулк билан ҳозир нима бўлаётганини била олмайди”, дейилади тадбиркорнинг матбуот хизмати муносабатида.
Миллиардернинг матбуот хизмати қидирувларни қўрқитишнинг навбатдаги эпизоди деб атаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!