$
12980.16 UZS
44.89
161.63 UZS
1.16
14606.57 UZS
239.37
38° Кечаси 22°

Гўшт, балиқ ва картошка импортига берилган солиқ имтиёзи муддати узайтирилади

13:53 / 11.01.2022

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли ва узлуксиз таъминлашга, нарх барқарорлигини сақлашга, аҳоли даромадларининг ошишига хизмат қилиши таъкидланди.

Унга кўра 2021 йил 1 майдан 2022 йил 30 апрелга қадар бўлган даврда қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;

– ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.

Шунингдек, 2021 йил 10 октябрдан 2022 йил 30 апрелга қадар бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, ушбу қонунни қабул қилиш Давлат бюджетининг 800 млрд. cўм атрофида даромадлари йўқолишига олиб келади.

“Йўқотилган суммани солиқ ва божхона маъмурчилигини такомиллаштириш, шунингдек, алоҳида имтиёзларни бекор қилиш бўйича таклифлар ҳисобига қоплаш кўзда тутилмоқда”, – деб хабар бермоқда Кушербаев.

https://t.me/deputat_kusherbayev/2451

 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан бошлаб ўсимлик мойи, кунгабоқар уруғлари ҳамда зиғир ва соя импорти, шунингдек, ўсимлик мойини ишлаб чиқариш ва (ёки) сотиш айланмасига (пахта ёғидан ташқари) ҚҚС ставкаси нольга тенглаштирилган эди.

 

2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма ва уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш ҚҚСдан озод қилинган эди.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади

Фармонга кўра, бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун энг муносиб номзодларни саралаш …
10:27 / 13.05.2025
Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар бермоқда.
10:01 / 13.05.2025
Маҳаллий қатновлар учун барча авиакомпанияларга субсидия ажратилади

Маҳаллий қатновлар учун барча авиакомпанияларга субсидия ажратилади

Ўзбекистонда 2021 йил 1 июндан бошлаб маҳаллий авиақатновларни субсидиялаш йўлга қўйилган.
13:25 / 13.05.2025
Тошкентда янги BRT йўлаги қурилади

Тошкентда янги BRT йўлаги қурилади

Мазкур йўлак йўлнинг четки қисмида эмас, балки унинг ўртасидан ўтади. Бу эса илгариги трамвай изларини эслатади.
12:08 / 13.05.2025

Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов бошчилигидаги мамлакатимиз ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациянинг…
19:00 / 13.05.2025
Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 100 та сут йиғиш пунктини ташкил этилади

Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 100 та сут йиғиш пунктини ташкил этилади

“Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини…
17:15 / 14.05.2025
“Сўнгги қўнғироқ” тадбирида ўқувчиларнинг вальсга тушишини тақиқлаш бўйича топшириқ берилмаган — вазирлик

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирида ўқувчиларнинг вальсга тушишини тақиқлаш бўйича топшириқ берилмаган — вазирлик

Таълим вазирлиги 25 май куни бўлиб ўтадиган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида ўқувчиларнинг вальсга тушиши тақиқланмаганини маъ…
10:49 / 14.05.2025
14 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

14 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 20-22 даража, кундузи 36-38 даража бўлади.
04:35 / 14.05.2025
Бахтсиз ҳодиса сабаб онасидан айрилган қиз хориждан ватанга қайтарилди

Бахтсиз ҳодиса сабаб онасидан айрилган қиз хориждан ватанга қайтарилди

Болалар омбудсманига Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида яшовчи фуқаро Э.А.(аёл)нинг мурожаати келиб тушган.
15:54 / 13.05.2025
АҚШ Қатар билан 1,2 триллион доллардан ортиқ қийматдаги келишувга эришди

АҚШ Қатар билан 1,2 триллион доллардан ортиқ қийматдаги келишувга эришди

“Гап ҳамкорлик битимлари ҳақида бормоқда.  Мазкур битимлар “Американи янги олтин давр” сари олиб боради”, – дейилади Оқ уй б…
08:24 / 15.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!