$
12175.53 UZS
-4.28
155.08 UZS
-1.65
14151.62 UZS
12.08
31° Кечаси 18°

Ҳилола Умарова Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори этиб тайинланди

09:34 / 17.02.2026

Шавкат Мирзиёевнинг 16 февраль кунги фармони билан ўзгаришлар амалга оширилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ҳилола Ўктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланган. Шу муносабат билан у Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Ҳилола Умарова 1988 йил 9 август санасида Германиянинг Ваймер шаҳрида туғилган. У 2010 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавр босқичи, 2013 йил эса ушбу университетнинг магистратура босқичини тамомлаган.

Фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича бош менежери лавозимида ишлаган. 2020 йил октябрда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигига раҳбар этиб тайинланган.

У 2022 йил декабридан мактабгача ва мактаб таълими вазири сифатида ишлаган. 2025 йил июль ойида президент фармони билан   Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Умарова “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

 


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда туман ҳокимлиги мансабдорлари пора билан ушланди

Тошкентда туман ҳокимлиги мансабдорлари пора билан ушланди

Терговга қадар текширув давомида, ҳоким ёрдамчиси фуқаронинг ишини Яшнобод туман ҳокимияти бўлинма раҳбари кўмагида ҳал қили…
10:29 / 07.03.2026
Нодирбек Абдусатторов Prague International Chess Festival 2026 турнири ғолиб бўлди

Нодирбек Абдусатторов Prague International Chess Festival 2026 турнири ғолиб бўлди

Чехия пойтахти Прага шаҳрида ўтказилган Prague International Chess Festival 2026 турнири якунига етди. Кеча, 6 март куни мус…
09:34 / 07.03.2026
Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди

Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида экспорт ҳаж…
10:52 / 08.03.2026
Ангренда дайди итларни тутиш ва назорат қилиш ишлари кучайтирилди

Ангренда дайди итларни тутиш ва назорат қилиш ишлари кучайтирилди

Аввалроқ шаҳарда дайди итлар ҳужумидан сўнг 8 ёшли ўқувчи вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
11:08 / 07.03.2026
Трамп: Нефть қимматлашуви — “тинчлик учун жуда кичик тўлов”

Трамп: Нефть қимматлашуви — “тинчлик учун жуда кичик тўлов”

АҚШ президенти Яқин Шарқдаги можаро фонида нефть нархларининг кескин ошиши вақт ўтиши билан тўғриланишини ва бу глобал хавфс…
13:01 / 09.03.2026
АҚШ Россиядан Эронга разведка маълумотларини бермасликни сўради

АҚШ Россиядан Эронга разведка маълумотларини бермасликни сўради

Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф Россиядан Эронга АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий объектларига зарба бериши учун ула…
13:50 / 09.03.2026
Яқин Шарқдан қайтарилган ўзбекистонликлар сони 19 347 нафарга етди

Яқин Шарқдан қайтарилган ўзбекистонликлар сони 19 347 нафарга етди

Ўзбекистонга Яқин Шарқ давлатларидан қайтарилган фуқаролар сони 8 март соат 07:00 да 19 347 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда ТИ…
14:30 / 08.03.2026
Совуқ антисиклон сабаб ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин – “Ўзгидромет”

Совуқ антисиклон сабаб ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин – “Ўзгидромет”

Бугундан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига совуқ антисиклон кириб кела бошлайди. Шу муносабат билан атмосфера ҳавоси сифати ёмонлаш…
12:14 / 07.03.2026
Мўжтабо Хоманаий Эроннинг янги олий раҳбар деб эълон қилди

Мўжтабо Хоманаий Эроннинг янги олий раҳбар деб эълон қилди

Эроннинг раҳбар органи — экспертлар кенгаши ўлдирилган Али Хоманаийнинг ўғли Мўжтабо Хоманаийни мамлакатнинг янги олий раҳба…
09:42 / 09.03.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!