$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Ҳиндистон Тошкентда янги тиббиёт маркази қуради

12:28 / 04.03.2024

Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистоннинг “North East Healthcare/Srishti Hospitals” компанияси бош ижрочи директори, Самарқанд шаҳридаги “Зармед Pratiksha” Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма шифохонаси асосчиси Нишант Бажаж билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Мулоқот чоғида сўнгги йилларда мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида, жумладан, тиббиёт соҳасида халқаро ҳамкорлик ва инвестициявий муносабатларни фаоллаштириш бўйича яратилган қулай муҳит икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлашга асос бўлаётгани таъкидланди.

Нишант Бажаж Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил Ҳиндистонга расмий ташрифи доирасида ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашуви якунларидан руҳланиб, Самарқанд шаҳрида тиббиёт йўналишидаги “Зармед Рратикша” қўшма корхонасининг хорижлик таъсисчиси бўлган.

Кўп тармоқли тиббиёт марказида жарроҳлик амалиёти хоналари, 100 ўринли стационар фаолияти йўлга қўйилган. Интервенсион кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, эндоскопик жарроҳлик, ортопедия ва травматология, урология ва гинекология, отоларингология фаолият турлари учун замонавий диагностика ускуналари ўрнатилган. Бир вақтнинг ўзида 600 кишига хизмат кўрсатиш қувватига эга. Тиббий хизматлар халқаро стандартлар асосида комплекс тарзда кўрсатилмоқда.

Ҳиндистонлик тадбиркорнинг маълум қилишича, бугунги кунда мазкур қўшма корхонанинг Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида диагностика марказлари ташкил этилган. Жорий йил Тошкент шаҳрида янги тиббиёт марказини бунёд этиш бўйича ташкилий масалалар ўрганиб чиқилмоқда. Шу мақсадда 2 миллион доллар атрофида хорижий инвестиция жалб этиш кўзда тутилган.

Мулоқот давомида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилган. Ўзбекистонлик тиббиёт мутахассисларининг Ҳиндистоннинг етакчи тиббиёт муассасаларида малака ошириши, тажрибали ҳинд врачларининг Самарқанд шаҳридаги қўшма шифохонада мунтазам фаолият юритишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.


Бу ҳам қизиқ

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!